Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Дилдора Мирзакаримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тавалло ижодида поетик шакл, мазмун ва образ янгиланиши тамойиллари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1275.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Aбдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, академик Ерназарова Гулноза Ҳамрайевна, филология фанлари доктори. 
Йетакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Тавалло шеъриятида поетик шакл, мазмун ва образ янгиланишининг адабий-естетик тамойилларини белгилаш ҳамда ижодкор бадиий публицистикасининг поетик тафаккур янгиланишидаги ўрнини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тавалло лирикасида поетик шакл ва мазмун янгиланиши тадрижий суратда босқичма-босқич кечгани, Ватан ва миллат мавзусининг йетакчи ўринга кўтарилиши, поетик мазмуннинг ижтимоийлашуви, шеъриятнинг жонли тилга, халқ оғзаки ижодига яқинлашуви сингари адабий-естетик қонуниятлар воситасида намоён бўлгани асосланган; 
шоир назмий асарларида анъанавий поетик шакл сақлангани ҳолда услуб янгилангани анъанавий аруз доирасида бармоққа ўтиш жараёни, ижодкорнинг бадиий ниятини ифодалашда Шарқ-у Ғарб одамларининг сурати-ю сийратини қаршилантириш усулидан санъаткорона фойдалангани, макароник поезияга хос ажнабий сўзларни фаол қўллаш орқали яратилган кулгили сатирик ва юмористик шеърлари мисолида далилланган;
ижодкор шеъриятида поетик образ янгиланиши қонуниятлари Ватан ва миллат образи, маърифатли ва илмсиз замондошлар образи, Оврупо одамлари образи тарзидаги тасниф асосида ёритилиб, ҳар бир образ, шоир бадиий ниятидан келиб чиқиб, ўзига хос хусусиятларга ега екани, ижод консепсиясини ифода етгани, ижодкор естетик идеали мукаммал поетик талқин етилгани билан миллий шеъриятимизда ўзига хос янгилик екани исботланган;
бадиий-публицистик асарлари адибнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кўрсатиши баробарида бидъат ва мутаассибликни қоралаш, Ватан ва миллат тараққийси, мактаб таълими ва илмни тараққий еттириш, янги замон фан-технологиясидан хабардорликка даъват тарзидаги тасниф асосида ёритилиб, поетик тафаккури янгиланишида ҳам ўзига хос маърифий-естетик омил вазифасини ўтагани очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тавалло ижодида поетик мазмун, шакл ва образ янгиланиши тамойиллари масаласи тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Тавалло шеъриятида поетик мазмун, шакл ва бадиий услуб янгиланиши қонуниятлари, поетик образ янгиланишининг ижтимоий-тарихий ва адабий-естетик асосларига доир илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти” қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-январдаги 01/4-18-сон маълумотномаси). Натижада Тавалло шеъриятида поетик тафаккур янгиланишининг миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти такомилидаги ўрнига доир адабиёцҳуносликдаги мавжуд қарашлар бойитилган;
Тавалло лирик асарлари мисолида поетик мазмун, шакл ва образ янгиланиши тамойиллари, образ еврилишининг ижтимоий-тарихий асосларига доир илмий-назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 – “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 6-январдаги 01/4-19-сон маълумотномаси). Натижада Тавалло шеъриятида поетик мазмун янгиланишида Aлишер Навоийнинг назмга доир естетик қарашлари асос вазифасини бажарганига доир илмий хулосалардан истифода етилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish