Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Бахтиёржон Хусанбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишлари”, 08.00.03-Саноат иқтисодиёти. 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2411
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Искендеров Aхмет Максетбайевич техника фанлари доктори, профессор; Қодиров Туйғун Узоқович иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Aндижон машинасозлик институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш тармоғида инвестициялардан самарали фойдаланиш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиётнинг технологик таъминоти ёндашуви тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш тармоғининг (машина ва ускуналардан ташқари) бутловчи-техник хусусиятидан келиб чиққан ҳолда сифат жиҳатдан устувор мезо даражадаги пировард натижадорликка кўра такомиллаштирилган;
истиқболда инвестицияларни тармоқ ишлаб чиқаришини модернизациялашга йўналтириб, уларни устувор даражада асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилашга жалб етиш зарурати асосланган холда “Кwангжин Aутосйстемс” МЧЖ бўйича муҳим инвестициявий йўналиши ва тадбирлари ишлаб чиқилган;
тайёр металл буюмларини ишлаб чиқариш (машина ва ускуналардан ташқари) ва соҳага киритиладиган инвестициялар ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш (машина ва ускуналардан ташқари) тармоғида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий салоҳиятдан фойдалана олиш даражасини баҳолаш ёндашуви таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Машина ва ускуналар-дан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
    Иқтисодиётнинг технологик таъминоти ёндашуви тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш тармоғининг (машина ва ускуналардан ташқари) бутловчи-техник хусусиятидан келиб чиққан ҳолда сифат жиҳатдан устувор мезо даражадаги пировард натижадорлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 16-04/1166-сонли маълумотномаси ва вазирликнинг Андижон вилояти Бош бошқармасининг нинг 2022 йил 10 июндаги 02-13/11-231-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий етилиши саноат тармоқларида инвестициялардан самарали фойдаланиш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар самарасини янада ошишга ҳамда нафақат тармоқ балки ялпи ҳудудий махсулотни 2020 йил билан таққослаганда муайян даражада ўсишига хизмат қилган;
    Истиқболда инвестицияларни тармоқ ишлаб чиқаришини модернизациялашга йўналтириб, уларни устувор даражада асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилашга жалб етиш зарурати, “Кwангжин Aутосйстемс” МЧЖ бўйича муҳим йўналиш ва тадбирлар бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган ва “Кwангжин Aутосйстемс” МЧЖ фаолиятига жорий қилинган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 16-04/1166-сонли маълумотномаси ва вазирликнинг Андижон вилояти Бош бошқармасининг 2022 йил 10 июндаги 02-13/11-231-сонли ҳамда “Кwангжин Aутосйстемс” маъсулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 18 августдаги 02/02-323-сонли маълумотномалари). Таклифларнинг жорий етилиши тармоқнинг инвестицион жозибадорлиги ва белгиланган тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, вилоятда тармоқ асосий капиталига киритилган инвестициялар ҳажмини 6%га ўсиши ва “Кwангжин Aутосйстемс” МЧЖда хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини 1,7 фоизга ошишига муайян даражада хизмат қилган;
    Тайёр бутловчи металл буюмларни ишлаб чиқариш (машина ва ускуна-лардан ташқари) ва соҳага киритиладиган инвестициялар ҳажмининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Андижон вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 16-04/1166-сонли маълумотномаси ва вазирликнинг Андижон вилояти Бош бошқармасининг 2022 йил 10 июндаги 02-13/11-231-сонли маълумотномалари). Таклифнинг жорий етилиши тармоққа киритиладиган инвестициялар йўналиши ва таркибини янада сифатли аниқлашга ҳамда истиқбол чора-тадбирларини самарали ташкил қилиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
    Тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш (машина ва ускуналардан ташқари) тармоғида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишда иқтисодий салоҳиятдан фойдалана олиш даражасини баҳолаш ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Андижон вилояти Бош Бошқармаси фаолиятига жорий етилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 16-04/1166-сонли маълумотномаси ва вазирликнинг Андижон вилоят Бош Бошқармасининг 2022 йил 10 июндаги 02-13/11-231-сонли маълумотномаси) ҳамда “Кwангжин Aутосйстемс” МЧЖ (“Кwангжин Aутосйстемс” маъсулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 18 августдаги 02/02-323-сонли маълумотномаси) фаолиятига жорий етилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида саноат тармоқларида хорижий инвестицияларни жалб қилишда тармоқ иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятларининг ошишига олиб келди ҳамда юқорида зикр етилган корхонада хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлиги 1,7 фоизга ошишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish