Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхсанов Қудратилло Нозимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt386. 
Илмий раҳбар: -
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкeнт давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Исламкулов Алимназар Худжамуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ базаси 1 кв.метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлмаслиги таклиф қилинган; 
уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкасини 15 фоиздан 10 фоизга пасайтириш таклиф этилган; 
янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасини 50 фоизга камайтирган ҳолда қўллаш зарурлиги асосланган;
хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари учун ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизгача камайтириш зарурлиги исботланган;
меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туман ва шаҳарларда айланмадан олинадиган солиқ ставкасини камайтириш зарурлиги асослаб берилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблашда солиқ базаси 1 кв.метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлмаслиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил            29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон Қонуни билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-04-32/1582-сон маълумотномаси). Натижада, солиқ тўловчилар ўртасида (хусусан, янги кўчмас мулк олганларга нисбатан) солиқ юкини адолатли тақсимланишига олиб келган;
уяли алоқа операторлари учун уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкасини пасайтириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-04-32/1582-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида уяли алоқа операторлари ихтиёрида 120 млрд.сўм қўшимча маблағ қолдирилишига эришилди ва йил охирига қадар уяли алоқа операторлари ихтиёрига 360 млрд. сўм қўшимча маблағ қолдирилишига эришилиши аниқланган;
янги нефть ва газ қудуқларига нисбатан солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати тугагандан кейин уч йил давомида белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси қўлланилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сон Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-04-32/1582-сон маълумотномаси). Натижада, тармоққа киритилган инвестицияларни қопланиш муддати қисқариб инвестициявий жозибадорлиги ошган; 
хизмат кўрсатиш соҳаларида ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизгача камайтириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-04-32/1582-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда йил якунига қадар тармоқ соҳасидаги субъектлар ихтиёрида 520 млрд.сўм маблағ қолдирилишига эришилиши аниқланган;
айрим ҳудудларда айланмадан олинадиган солиқ ставкасини камайтириш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 06-04-32/1582-сон маълумотномаси). Натижада, тармоқ соҳасидаги субъектлар ихтиёрида йил якунига қадар 50 млрд.сўм қолдирилишига эришилиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish