Ирматов Сарвар Хикматиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хирургияда гепатопротектив экстракорпорал технологиялар», 14.00.27–Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Tib241.
Илмий маслаҳатчи: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Ибадильдин Амангельди Сейтказиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акбаров Миршавкат Миролимович, тиббиёт фанлари доктори; Саидов Аълонур Бахтинурович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Н.И. Пирогов номли миллий тиббиёт-хирургия маркази федерал давлат бюджет муассасаси.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органопротекция ва экстракорпорал детоксикациянинг оригинал усулларини ишлаб чиқиш йўли билан шиш-асцит синдроми ва гепатоцеллюляр етишмовчилик билан беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асцит синдроми билан асоратланган жигар циррози билан беморларда асцитоликворосорбция усули ишлаб чиқилган;
жигар циррози билан беморларда портосистем шунтлашнинг турли вариантларидан сўнг дарвоза-жигар гемодинамикаси турли кўрсаткичлари ва асцит синдроми ривожланиши ўртасида сабаб-оқибат боғлиқликлари ўрганилган;
шиш-асцит синдроми бўйича декомпенсацияланган жигар циррози билан беморлар портосистем шунтлашдан сўнг яшаб қолиш эгриликлари ўрганилиб, гепатоцитлар функционал декомпенсацияси омилларининг прогностик аҳамияти аниқланган;
ўткир жигар етишмовчилиги ва шиш-асцит синдромида органопротекция ва организмнинг экстракорпорал детоксикацияси турли усулларининг самарадорлиги «invitro»шароитда аниқланган;
асцит концентрати ўринбосар даволаш учун мўлжаланган юқори даражада умумий оқсил ва унинг альбумин фракциясини сақловчи трансфузион оқсил эритмаси сифатида қабул қилиниши мумкинлиги исботланган;
юрак, жигар ва жигардан ташқари ўт йўллари касалликлари билан беморларда амалиётдан кейинги яқин даврда ўткир жигар етишмовчилиги ва унинг оқибатлари ривожланишини прогнозлаш жиҳатидан периферик қоннинг морфологияси текширилган;
гемоциркулятор микроокклюзия билан жигар ичи алмашинув жараёнларининг бузилишига боғлиқ бўлган гемик ва циркулятор гипоксия жараёнлари ифодаланиш даражасини носпецифик морфологик аниқлаш учун эритроцитлар шакли экспресс мониторингининг аҳамияти аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Асцит синдроми бўлган жигар циррози билан беморларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ишлаб чиқилган «Асцит синдроми билан асоратланган жигар циррози бўлган беморларда асцитоликворосорбция усули»га Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (IAP 03728-сон патент, 2008 йил). Асцит суюқлигини дефибринлаш, фильтрлаш ва концентрлашнинг таклиф этилган усули уни сифатий таркиби жиҳатдан стандарт 5% альбумин ёки протеинга яқинлаштириш имконини берган;
«Портосистем шунтлашдан кейинги яқин даврда жигар циррози билан беморларни интенсив даволаш станндартлари» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8Н-д/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволаш сифатини 65% дан 78% гача ошириш имконини берган;
жигар етишмовчилиги билан беморларни даволаш тактикасини танлаш услубияти ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8Н-д/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган усуллар жигар етишмовчилиги билан беморларни ташхислаш ва даволашнинг бевосита натижаларини яхшилаш имконини берган;
шиш-асцит синдроми ва гепатоцеллюляр етишмовчилик билан беморларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқотдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Вохидов номли Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг шошилинч хирургия бўлими, У.Халмуратов номли Қорақалпоғистон Республикаси кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими, Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг хирургия бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 2 мартдаги 8Н-д/35-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Шиш-асцит синдроми ва гепатоцеллюляр етишмовчилик билан беморларни даволашга таклиф этилган комплекс ёндашувнинг қўлланиши яқин ва узоқ муддатдаги натижаларни яхшилаш ва кўрсатилаётган ёрдам сифати даражасининг ижобий кўрсаткичини 50,9% дан 73,9% гача кўтариш имконини берган.