Sayt test rejimida ishlamoqda

Кучкаров Отабек Артиковичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Полианилин ва металл оксидлари асосида аммиак ва аминларни хона ҳароратида аниқловчи сенсорлар яратиш», 02.00.02 - Аналитик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/К553.
Илмий раҳбар: Абдурахманов Илхом Эргашбоевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.02.05.
Расмий оппонентлар: Султонов Марат Мирзаевич, кимё фанлари доктори, доцент; Қутлимуратова Нигора Ҳакимовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: полианилин ва металл (вольфрам, қалай, титан) оксидлари асосида хона ҳароратида NH3 ва триэтиламинни аниқловчи селектив сенсорлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор металл (W, Sn ва Ti) оксидлари ва полианилин асосида аммиак ва ТЭА ни яримўтказгичли сенсорлари учун газсезгир материаллар синтезининг  оптимал шароитлари аниқланган;
хона ҳароратида аммиакни селектив аниқловчи яримўтказгичли сенсорнинг сезувчанлигини вольфрам ва титан оксидлари таъсирида ошиши аниқланган;
ПАНИ/(80%WO3+20%SnO2) таркибли органо-ноорганик газсезгир материалдан фойдаланиш хона ҳароратида ТЭА ни аниқлашнинг юқори сезувчанлиги ва селективлигини таъминлаши исботланган;
аммиак ва ТЭА ни хона хароратида аниқловчи ярим ўтказгичли сенсорларнинг метрологик ва эксплуатацион параметрларига турли омилларнинг таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Полианилин ва металл оксидлари асосида аммиак ва аминларни хона ҳароратида аниқловчи сенсорлар яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган аммиакни аниқловчи яримўтказгичли сенсор "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖ аналитик лабораториясида амалиётга жорий этилган ("Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг 2022 йил 23 июлдаги 844/GК-07-сон маълумотномаси). Натижада, электр ўтказувчан полимер полианилиндан фойдаланилган, анализнинг юқори экспресслиги, сезгирлиги, селективлигини таъминлаган ва аниқлаш ҳароратини анъанавий металл оксидли сенсорларга нисбатан 250°C га камайтириш имконини берган.
ишлаб чиқилган ТЭА ни аниқловчи яримўтказгичли сенсор "Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг аналитик лабораториясида амалиётга жорий этилган ("Муборак газни қайта ишлаш заводи" МЧЖнинг 2022 йил 23 июлдаги 843/GК-07-сон маълумотномаси). Натижада, хона ҳароратида (25-30 °C) ТЭА ни аниқлашнинг юқори сезувчанлигига (0,5 РЭМ даражасида), такрорланувчанлигига ва экспресслигини (25 сонияда) таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish