Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Муродулло Юсуповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Юқори эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган суюқлик ва газларни тозалаш учун тебранма ҳаракат усулида кукунли композицион ғовак материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси, 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/T3220.
Илмий раҳбарлар: Негматов Сойибжон Содиқович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Каршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Улмасов Тулкин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шернаев Анвар Нормаматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юқори эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган суюқлик ва газларни тозалаш учун тебранма ҳаракат усулида кукунли композицион ғовак материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тебранма ҳаракат таъсирида метал кукуни заррачаларидан ҒЎМ тайёрлаш усулида унинг асосий хусусиятларини боғловчи модель ва ғовакларнинг ўзгариши ва тақсимланишини аниқловчи кинетик тенглама асосланган;
тебранма ҳаракат таъсирида метал заррачаларидан ҒЎМ олиш усулида тебранма ҳаракат вақти ва заррачалар тўпламининг тўлиқ ҳар хил ўлчамлар бўйича бўлиниши (сегрегация) аниқланган;
ҒЎМларда катта заррачаларнинг идишдаги дастлабки ҳолати, тебраниш параметрлари (частота, тезланиш), кичик заррачалар қатламининг қалинлиги ва тебранишлар йўналиши каби параметрларнинг ҒЎМларнинг ишлаш самарадорлигига таъсири аниқланган;
тебранма ҳаракат таъсирида метал кукуни заррачаларидан юқори эксплуатацион хусусиятларга эга анизотроп структурали ҒЎМ олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ушбу технология асосида олинган фильтр элементларининг эксплуатацион хусусиятлари анъанавий усулда олинган фильтр элементларига қараганда ўтказувчанлиги 3 маротаба, механик мустаҳкамлиги 2 маротаба ва ишлаш муддати 10 йилга узайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юқори эксплуатацион хусусиятларга эга бўлган суюқлик ва газларни тозалаш учун тебранма ҳаракат усулида кукунли композицион ғовак материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
вибрацион шаклланиш орқали олинган янги ишлаб чиқилган композицион ғовакли кукунсимон материал “Далварзин таъмирлаш заводи” МЧЖда MAN юк машиналари ички ёниш двигателининг (ИЁД) филтьр элементи сифатида жорий этилган (UzAuto АЖнинг 2022 йил 29 декабрдаги 21/06-25-2196-сон маълумотномаси). Натижада, вибрацион шаклланиш усули орқали суюқлик ва газларнинг ўтказувчанлигини 2 мартага, жараён унумдорлиги ва фильтр элементининг ишлаш ресурсини 3 мартага ошириш имконини берган;
MAN юк машиналари двигателларидаги мойни тозалаш учун металл кукунларидан композицион ғовакли кукунсимон материаллар “Далварзин таъмирлаш заводи” МЧЖда аалиётга жорий этилган (UzAuto АЖнинг 2022 йил 29 декабрдаги 21/06-25-2196-сон маълумотномаси). Натижада, фильтр элементининг механик мустаҳкамлигини 2 баравар, хизмат муддатини 10 йилга ва суюқлик ва газларнинг тозалаш ҳажмини 10-15 бараварга ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish