Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузиев Фарид Ашуровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баҳорги юмшоқ буғдой туричи дурагайларида дон сифат кўрсаткичларининг ирсийланиши», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.4.PhD/B668.
Илмий раҳбар: Джаббаров Иброхим Шодманович, биология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01.
Расмий оппонентлар: Қаххаров Иззат Тиловович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Халилов Насриддин Халилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: баҳорги юмшоқ буғдой туричи дурагайларида дон сифат кўрсаткичларини баҳолаш, уларнинг ирсийланиш ва ўзгарувчанлик хусусиятларини аниқлаш шунингдек, амалий селекция учун дастлабки манбаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор турли метеорологик шароитларда турли экологик географик келиб чиқишга эга бўлган баҳорги қадимий юмшоқ буғдой навларида дон сифатининг генетик салоҳияти баҳоланган;
қадимий баҳорги юмшоқ буғдой навлари дон сифат кўрсаткичлари: дон натураси, дондаги оқсилнинг умумий улуши, клейковина миқдори ва сифатини  бўйича идентификацияланган; 
баҳорги юмшоқ буғдой дон сифат кўрсаткичлари ва ҳосилдорлиги, ўсимликларнинг генотипи ва ўсиш шароитига қараб танлаб олинган навларда ўзгарувчанлиги аниқланган;
баҳорги юмшоқ буғдойнинг дурагай комбинацияларидан юқори оксилли истиқболли Т/1 тизмаси ажратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Баҳорги юмшоқ буғдойнинг генетик салоҳияти ва дон сифат кўрсаткичларининг ирсийланишини баҳолаш ҳамда туричи дурагайлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хупар х Қайроқтош дурагайларидан навлар ичида дурагайлаш усулида яратилган Т/1 баҳорги юмшоқ буғдойи Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Бек-Дил-Бех-Шохсуворий” фермер хўжалигида 6 гектар майдонга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 02/021-5058-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган майдонларда ушбу янги тизманинг ҳосилдорлиги ўртача 53,4 ц/га ни ташкил этиб, назорат навига нисбатан ҳосилдорлик 4,5 ц/га юқори  хосил олиш имконини берган;
қадимги махаллий буғдой коллекцияси нав намуналаридан альтернатив белги ва хусусиятга эга бўлган генотипларни туричи дурагайлаш асосида ажратиб олинган Т1 тизма Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги  “Юсуфбек даласи” фермер хўжалигида 5 гектар майдонга экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 13 декабрдаги 02/021-5058-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тизма амалиётдаги навларга нисбатан хосилдорлиги, абиотик омилларга чидамлилиги хисобига юқори хосил олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish