Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдийева Моҳира Журақуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Шахсга йўналтирилган ва инновацион ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3805. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти. 
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped80.01.
Расмий оппонентлар: Мажидова Раъно Уришевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Ҳурвалийева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc).
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади шахсга йўналтирилган ва инновасион ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш имкониятлари ва педагогик шарт-шароитлари шахсга йўналтирилган ва инновацион ёндашувни амалга оширишнинг методик асосларини белгилаш ҳамда ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, жисмоний ва ижодий ривожланиш, ўз-ўзини баҳолаш асосида аниқлаштирилган; 
мактабга ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг педагогик модели “Илк қадам” давлат ўқув дастуридаги бешта соҳа ўртасидаги узвийлик ва изчилликни таъминлашга қаратилган креативликка тарбиялаш, ижод маҳсулотларини яратиш, тарбияланувчиларни ижодкорликка бўлган мотивасиясини оширишга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
 болани ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган методика “Математик музқаймоқ”, “Математик қутича”, “Сеҳрли қопча”, тасвирий ижодкорликни ривожлантиришда “Яширинган шакллар”, “Зоопаркдаги рассом”, мусиқий ижодкорликни ривожлантиришда “Мусиқали гул”, “Мусиқали зинача” каби инновасион методларини шахсга йўналтирилган ёндашув асосида комплекс қўллаш орқали такомиллаштирилган; 
машғулотларда ўйинли ижодкорликка йўналтирилган дидактик вазифаларни бажариш жараёнининг ахборот методик таъминоти ўйинлар тўплами ҳамда мантиқий фикрлашни, еътиборни, хотирани ривожлантиришга қаратилган таълимий ресурслар такомиллаштирилган ҳамда болаларнинг ижодий қобилиятлари ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган “Кузатув дафтари” ишлаб чиқилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган ва инновацион ёндашувни амалга оширишнинг методик асосларини белгилаш ҳамда ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, жисмоний ва ижодий ривожланиш, ўз-ўзини баҳолашга оид тавсиялардан Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятлар мактабгача таълим ташкилотларида ўқув-тарбия жараёнини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 03-03/2-3291-сон маълумотномаси). Натижада тарбияланувчиларнинг ёш ва психологик хусусиятлари, қизиқишларини инобатга олган ҳолда ижодий қобилиятини ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
 болани ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилган методика “Математик музқаймоқ”, “Математик қутича”, “Сеҳрли қопча”, тасвирий ижодкорликни ривожлантиришда “Яширинган шакллар”, “Зоопаркдаги рассом”, мусиқий ижодкорликни ривожлантиришда “Мусиқали гул”, “Мусиқали зинача” каби инновасион методларидан ҳамда болаларнинг ижодий қобилиятлари ривожланганлик даражаси баҳолашга қаратилган “Кузатув дафтари”дан Тошкент, Бухоро ва Навоий вилоятлар мактабгача таълим ташкилотларида креатив машғулотларни ташкил етишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 03-03/2-3291-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган машғулотларни ўтказиш орқали таълим самарадорлигини оширишга еришилган;
мактабга ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришда “Илк қадам” давлат ўқув дастуридаги бешта соҳа ўртасидаги узвийлик ва изчилликни таъминлашга қаратилган креативликка тарбиялаш, ижод маҳсулотларини яратиш, тарбияланувчиларни ижодкорликка бўлган мотивасиясини ошириш бўйича услубий тавсиялар “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг инновасион методлари” номли ўқув қўлланмаси, “Бўлажак тарбиячиларнинг тафаккурини ривожлантиришда инновасион педагогик технологияларнинг аҳамияти” монографияси ҳамда “Мактабгача ёшдаги болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришнинг инновасион методлари” методик қўлланмаси, “Илк қадам” давлат ўқув дастурини педагогик жараёнга татбиқ етиш електрон дарслиги мазмунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил 23 декабрдаги 03-03/2-3291-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида таълим самадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish