Sayt test rejimida ishlamoqda

Косымбетов Батырбай Елбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эксцентрик валли конуссимон майдалагични ҳисоблаш усулларини ва конструкциясини такомиллаштириш», 05.02.02. –Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари ихтисослиги.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т1626
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Шукуров Рустам Уткурович
Илмий раҳбар:  техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Иргашев Амирқул, техника фанлари доктори, профессор; Бабашев Қутлымурат Айтмуратович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навои давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади майдалаш ускунасининг ишлаш хусусиятларини ва ейилишга бардошлилигини ҳисобга олган ҳолда самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конусли майдалагичлар деталларини кимёвий таркибининг чекланган консентрацияси легирловчи элементларнинг таъсири асосида ишлаб чиқилган; 
ейилиш жараёнининг математик модели майдалаш ускунаси иш жараёни динамиклик даражаси асосида ишлаб чиқилган;
маъдан тошларни майдаланиш жараёнининг математик модели майдалагичнинг конструктив параметрлари ҳамда тоғ жинсларининг майдаланиш характерлари асосида ишлаб чиқилган.
майдалаш ускунаси зирҳларининг ейилишга бардошлилигини ҳисоблаш усуллари абразив материалларнинг геометрияси ва зарб йўналишлари асосида ишлаб чиқилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Эксцентрик валли конуссимон майдалагични хисоблаш усулларини ва конструкциясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
конусли майдалагичлар майдалаш камерасининг конуссимон деталларини майдалагичларнинг оптимал профили конструксияси «Қоратов» йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида жорий қилинган «Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2022-йил  7-сентябрдаги 03/1249 - сон маълумотномаси. Жорий қилиш натижасида конусли майдалагичларнинг ишлаш муддатини 1,2 марта ошган;
конусли майдалагичлар майдалаш камерасининг конуссимон деталларининг ейилишга бардош модификацияланган юқори марганецли пўлатлар кимёвий таркибини оптималлаштириш «Қоратов» йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида жорий қилинган. «Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 03/1249 – сон маълумотномаси. Жорий қилиш натижасида майдалаш камерасидаги конуссимон деталларнинг зарбга чидамлилиги 1,3 баробар, қаттиқлиги 1,2-1,4 баробар ошган;
майдалаш ускунаси иш жараёни динамиклик даражаси инобатга олинган холдаги уларнинг ейилиш параметрларини ҳисоблашнинг математик модели «Қоратов» йўлларидан мунтазам фойдаланиш унитар корхонасида жорий қилинган. «Қорақалпоғистон Республикаси Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасининг 2022-йил 7-сентябрдаги 03/1249 – сон маълумотномаси. Жорий қилиш натижасида конусли майдалагичларининг ресурси 12-17% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish