Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматуллайев Равшанбек Кушмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қуритилган узумни тозалаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш», 05.07.01 – Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1748.
Илмий раҳбар: Рахматов Орифжон, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, DSc.05/13.05.2020.Т.112.01.
Расмий оппонентлар: Норчайев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Мамаджанов Султонали Исломалийевич, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: «БМКБ-Aгромаш» AЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қуритилган узумни тозалаш учун ротор-штифтли қурилмани ишлаб чиқиш ва уни кам енергия сарфланган ҳолда юқори иш сифатини таъминлайдиган параметрларини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуритилган узумни тозаланиш қурилманинг конструксияси қуритилган узумни сифатли тозаланишни таъминлаши лозимлигидан тик ротор-штифтли етиб ишлаб чиқилган;
тик ротор-штифтли қурилманинг иш режимлари қуритилган узум ўлчамлари ва уни шингил ва шохчалардан тўлиқ тозаланиши шартидан аниқланган; 
қурилма дисмембратори диаметрининг мақбул қиймати узумнинг отилиш бурчаги ва штифтлар орасидаги масофалар қуритилган узумни шикастланиш даражаси минимал бўлиши шартидан келиб чиқиб асосланган;
тик ротор-штифтли қурилма иш органлари параметрларининг мақбул қийматлари қуритилган узумнинг тозаланиш, шикастланиш ва йўқотилиш даражаларининг агротехника талаблари даражасида бўлишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қуритилган узумни тозалаш қурилмасини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
қуритилган узумни тозалаш қурилмасига Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патентлари олинган («Қуритилган узумни шохчаларидан тозалаш учун қурилма» № ФAП 01475-2020 й. ва № ФAП 01810-2022 й.). Натижада тик таъсир етадиган ротор-штифтли қурилма конструкциясини ишлаб чиқишнинг техник имокнияти яратилган.
ишлаб чиқилган қурилма Сирдарё вилоятининг Гулистон ва Мирзаобод тумани фермер хўжаликларида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 апрелдаги 07/24-04/1943-сон маълумотномаси). Натижада қуритилган узумни тозалаш сифатини 20 фоизга ошириш ҳамда шикастланиш даражаси ва енергия сарфини, мос равишда, 12 фоиз ва 1,2 мартага камайтириш имкони яратилган;
қурилмани лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари «Техекспромт» ОAЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 5 апрелдаги 07/24-04/1943-сон маълумотномаси). Натижада қуритилган узумни тозалаш қурилмасини саноат усулида ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish