Sayt test rejimida ishlamoqda

Турдийева Наргиза Мардоновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2397.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ. 
Илмий раҳбар: Егамбердийева Нодира Мелибайевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонетлар: Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор; Aлимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларининг билимларга қизиқишини шакллантириш учун дидактик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм йўналиши талабаларида шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари лойиҳа технологияси орқали дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мақсадларини уйғунлаштириш, талабаларнинг реал ҳаётий вазиятларга оид амалий тажрибасини бойитиш еҳтиёжлари ва изланувчанлик фаолияти алоқадорлигини ривожлантириш ҳамда адекват мотивацияларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида кенгайтирилган; 
туризм йўналиши талабаларнинг мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш босқичлари касбий ижтимоийлашув жараёнидаги коммуникатив компетентликка таъсир кўрсатувчи омилларнинг маданиятлараро мулоқот жараёнидаги вазиятга емосионал мослашишда интегратив таъсирини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик модели мулоқотнинг персептив механизмларига кўра субйектларни идрок етишнинг назарий ҳамда амалий бирлигини дидактик тамойилларга адаптив синхронлаштириш ҳамда умуммаданий фазилатлар барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти лойиҳа таълим технологиясининг талабаларда маданиятлараро алоқаларини амалга ошириш, мустақил фикрлаш, нутқ маданияти, екскурсия хизматини ташкил етиш, вазиятга тез мослашишини таъминлаш имкониятларига кўра дидактик, акмеологик ва фаолиятли ёндашувларни аниқлаш асосида бойитилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
туризм йўналиши талабаларида шахслараро мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари лойиҳа технологияси орқали дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар мақсадларини уйғунлаштириш, талабаларнинг реал ҳаётий вазиятларга оид амалий тажрибасини бойитиш еҳтиёжлари ва изланувчанлик фаолияти алоқадорлигини ривожлантириш ҳамда адекват мотивацияларини ривожлантиришга устуворлик бериш асосида кенгайтиришга доир таклифлардан ЖҲБЛ – 31-сонли “Гастро – маҳалла” мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 октябрдаги 02-07-3320/04-сонли далолатномаси). Натижада бўлажак туризм соҳаси мутахассисларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг педагогик-психологик имкониятларини таҳлил етишга еришилган;
туризм йўналиши талабаларнинг мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш босқичлари касбий ижтимоийлашув жараёнидаги коммуникатив компетентликка таъсир кўрсатувчи омилларнинг маданиятлараро мулоқот жараёнидаги вазиятга емосионал мослашишда интегратив таъсирини белгилаш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 октябрдаги 02-07-3320/04-сон далолатномаси). Натижада туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлонтириш босқичларини ва мезонларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
ттуризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик модели мулоқотнинг персептив механизмларига кўра субйектларни идрок етишнинг назарий ҳамда амалий бирлигини дидактик тамойилларга адаптив синхронлаштириш ҳамда умуммаданий фазилатлар барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ЖҲБЛ – 31-сонли “Гастро – маҳалла” мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 октябрдаги 02-07-3320/04-сон далолатномаси). Натижада лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик моделини такомиллаштириш имкони оширилган;
туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти лойиҳа таълим технологиясининг талабаларда маданиятлараро алоқаларини амалга ошириш, мустақил фикрлаш, нутқ маданияти, екскурсия хизматини ташкил етиш, вазиятга тез мослашишини таъминлаш имкониятларига кўра дидактик, акмеологик ва фаолиятли ёндашувларни аниқлаш асосида бойитишга доир таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 4 октябрдаги 02-07-3320/04-сон далолатномаси). Натижада лойиҳа таълим технологияси асосида туризм йўналиши талабаларида мулоқотчанлик кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish