Sayt test rejimida ishlamoqda

Aстанакулов Камалитдин Махкамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш механизмлари” (16-25 ёшдаги йигит-қизлар мисолида), 13.00.07–Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2137.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
Илмий раҳбар: Турғунов Собитхон Тошпўлатович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонетлар: Егамбердиева Турғуной Aхмаджановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қуронов Муҳаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш хусусиятлари миллий-ҳудудий ёндашувлар асосида бўлғуси келин-куёвларнинг оиладаги ва жамиятдаги ижтимоий функцияларнинг интегративлик даражасини белгилаш асосида аниқлаштирилган;
ёшларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш босқичлари ёшлар агентлиги, оила, маҳалла, таълим муассасасаларининг бирлашган ҳаракати орқали ёшларни янги ижтимоий шароитларга кўникиш, адаптация ҳосил қилиш, турмуш тарзининг ўзгариши йўналишини ифодаловчи барқарор ҳаракатлар, ижобий ўзгаришларни шакллантиришнинг миллий ва компаратив асосларини горизонтал ва вертикал белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш макробосқичдаги ахлоқий, етик, естетик, емоционал-иродавий хусусиятлари ҳамда мотивацион, ижобий, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлик каби сифат кўрсатгичлари мазмунига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг “мунтазамлилик тамойили” асосида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда жамият еҳтиёжлари билан педагогик шартлари - ўзини-ўзи тарбиялаш, интизомлилик, қатъиятлилик сифатларинининг шахсга йўналтирилган мониторингига устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш жараёнларини такомиллаштириш механизмларига доир тадқиқот натижалари асосида: 
ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари миллий-ҳудудий ёндашувлар асосида бўлғуси келин-куёвларнинг оиладаги ва жамиятдаги ижтимоий функцияларнинг интегративлик даражасини белгилаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил етиш тўғрисида”ги ПҚ-2050-сонли қарори асосида ташкил етилган ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021-йил 24-августдаги 02-04/2060-сон маъуломотномаси). Натижада, ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантириш, миллий тарбия анъаналарини қадрият сифатида қабул қилиш ва тарбия технологияларини мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
ёшларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш босқичлари ёшлар агентлиги, оила, маҳалла, таълим муассасасаларининг бирлашган ҳаракати орқали ёшларни янги ижтимоий шароитларга кўникиш, адаптация ҳосил қилиш, турмуш тарзининг ўзгариши йўналишини ифодаловчи барқарор ҳаракатлар, ижобий ўзгаришларни шакллантиришнинг миллий ва компаратив асосларини горизонтал ва вертикал белгилаш асосида такомиллаштирилга доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришда кўп жилдли “Миллий тарбия енциклопедияси” мазмунига сингдирилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил 25-августдаги 02-08/1046-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ етишда фойдаланилган;
ёшларда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг макробосқичдаги - ахлоқий, етик, естетик, емоционал-иродавий хусусиятлари билан гендер мазмунига мотивацион, ижобий, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлик каби сифат кўрсатгичлар мазмунига устиворлик бериш асосида такомиллаштириш ҳамда соғлом турмуш маданиятини ривожлантиришнинг “мунтазамлилик тамойили” асосида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда жамият еҳтиёжлари билан педагогик шартлари - ўзини-ўзи тарбиялаш, интизомлилик, қатъиятлилик сифатларини ривожлантиришнинг шахсга йўналтирилган мониторингига устиворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Таъсирчан жамоатчилик назорати-маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштиришда муҳим омил” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021-йил 25-августдаги 02-08/1046-сон маълумотномаси). Натижада, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг ўз фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича билим-кўникмаларини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish