Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Aнваржон Турғунбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда жисмоний тарбияга қадриятли муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмлари» (бошланғич таълим йўналишлари мисолида), 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам B2021.2.PhD/Ped2506.
Илмий раҳбар: Умаров Aбдусамат Aбдумаликович, педагогика фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Aзимова Зиёда Ергашевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хонкелдийев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда жисмоний тарбияга қадриятли муносабатларни ривожлантиришнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари: педагогик муносабат, ижтимоий ахлоқий мажбурият, педагогик тажрибалар умуминсоний жисмоний қадриятларнинг тарихий даврлар кесимида бевосита боғлаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантиришнинг тезкорлик, чидамлилик, куч, егилувчанлик ва чаққонлик каби мезонлари шахснинг ўз-ўзини намоён қилиши ва рўёбга чиқариши учун шароит яратишини тарғиб етишга қаратилган жисмоний қадриятларга устиворлик бериш асосида аниқлаштиришган;
талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантириш модели мустақил ривожланишнинг емпирик даражаларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантириш хусусиятлари ижтимоий фаол, ҳаракатчан, қадриятларни қайта баҳолаш, қадриятларга йўналганлик жараёнини самарадор усулларини ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган муносабатларини ривожлантиришнинг самарадорлиги илмий-педагогик таҳлилларга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантиришнинг педагогик жиҳатлари: педагогик муносабат, ижтимоий ахлоқий мажбурият, педагогик тажрибалар умуминсоний қадриятларнинг тарихий даврлар кесимида бевосита боғлаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 2017-2018 йилларда бажарилган “И-2017-1-14/3 ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 27 июлдаги 02-07-2011/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда жисмоний тарбияга қадриятли муносабатларни ривожлантиришнинг мазмунан бойишига хизмат қилган;
 талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантиришнинг тезкорлик, чидамлилик, куч, егилувчанлик ва чаққонлик каби мезонлари шахснинг ўз-ўзини намоён қилиши ва рўёбга чиқариши учун шароит яратишини тарғиб етишга қаратилган жисмоний қадриятларга устиворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 2017-2018 йилларда бажарилган “И-2017-1-14/3 ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 27 июлдаги 02-07-2011/04 сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг жисмоний ярбия ва спорт билан доимий шуғулланиши ва унга бўлган қадриятли муносабатнинг ривожланишига хизмат қилган; 
 талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантириш модели тажрибаларни ўрганиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, мустақил ривожланишнинг емпирик даражаларни ҳисобга олиш ҳамда талабаларнинг жисмоний тарбияга бўлган қадриятли муносабатларини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ижтимоий фаол, ҳаракатчан, қадриятларни қайта баҳолаш, қадриятларга йўналганлик жараёнини самарадор усулларини ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар 2017-2018 йилларда бажарилган “И-2017-1-14/3 ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 27 июлдаги 02-07-2011/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда муминсоний маданий қадриятлар тизимида соғлиқни сақлаш ва жисмоний тайёргарликнинг юқори даражасини ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish