Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикова Шахнозахон Aзимжоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларининг 8-9-синфларида ўқувчиларнинг нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек тили), (педа    гогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped2125.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aндижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Ҳамройев Aлижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Собирова Махбуба Юсуфжоновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларининг 8-9-синфларида ўқувчиларнинг нутқий мулоқот компетенсиясини шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
8-9-синф ўқувчилари ўртасида мулоқот қилишни самарали ташкил етишда чуқурроқ фикрлаш босқичини ва мулоқот қилиш ўлчовини аниқ белгилаб берувчи интерактив, интегратив тамойилларга асосланган парадигма асосида ташкил етиш йўллари нутқ техникасини егаллаш, синергетик мулоқот даражасини ерудиция йўли билан шакллантириш орқали такомиллаштирилган; 
нутқий компетенсияларни ривожлантириш бўйича умумий ўрта таълимнинг она тили ўқув дастурида берилган талабларнинг коммуникантлар ўртасида маълумотлар алмашинуви жараёнида босқичма-босқич юқори даражага ўтиши матн билан ишлашда “мақбул инпут” (cомпреҳенсибле инпут) ғояси асосида амалга оширилиб, пастдан юқорига (боттом-уп) ёндашувида тингловчи нутқий оқимни фонемалардан гапга ёки матнга қараб тушуниш йўли орқали такомиллаштирилган; 
8-9-синф ўқувчиларининг мулоқот қилишида коммуникатив компетенсияларни шакллантириш методикаси ва модели она тилини ўқитиш жараёнидаги интеграллашган ҳозиржавоблик, киришимлилик, ўзаро ҳурмат каби хусусиятлар ҳамда суҳбат, диалогли баҳс-мунозара йўли билан мустақил ва ижодий тафаккурни ривожлантириш орқали такомиллаштирилган; 
8-9-синф она тили дарсларида ўқувчиларда ижодий фаолиятни шакллантирувчи мотивацион, когнитив, жараёнли босқичлар рефлексия, “ФЕЕД БACК”, енерджайзерлар, мактуб ёзишга ундовчи усуллардан фойдаланиш асосида ривожлантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларин инг жорий қилиниши. Она тили таълимида ўқувчиларда нутқий компетентликни шакллантириш ва ривожлантиришнинг замонавий технологияларига доир илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган: 
8-9-синф ўқувчилари ўртасида мулоқот қилишни самарали ташкил етишда чуқурроқ фикрлаш босқичини ва мулоқот қилиш ўлчовини аниқ белгилаб берувчи интерактив, интегратив тамойилларга асосланган парадигма асосида ташкил етиш йўллари нутқ техникасини егаллаш, синергетик мулоқот даражасини ерудиция йўли билан шакллантириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Халқ таълими вазирининг 2022-йил 3-февралдаги “Миллий ўқув дастурига асосан 2022/2023-ўқув йили учун чоп етилиши режалаштирилган умумтаълим фанларидан дарслик ҳамда ўқув-методик мажмуаларнинг макетларини яратиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг 8-9-синфлари учун она тили фанларидан дарслик, ўқув-методик мажмуаларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 9-ноябрдаги 01/11-02/02-1729-сон маълумотномаси). Натижада 8-9-синф ўқувчиларининг табиий-илмий саводхонлигини оширишга қаратилган.
нутқий компетенсияларни ривожлантириш бўйича умумий ўрта таълимнинг она тили ўқув дастурида берилган талабларнинг коммуникантлар ўртасида маълумотлар алмашинуви жараёнида босқичма-босқич юқори даражага ўтиши матн билан ишлашда “мақбул инпут” (cомпреҳенсибле инпут) ғояси асосида амалга оширилиб, пастдан юқорига (боттом-уп) ёндашувида тингловчи нутқий оқимни фонемалардан гапга ёки матнга қараб тушуниш йўли орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Нутқий мулоқотни ривожлантириш омиллари” деб номланган ўқув қўлланмамазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентабрдаги 302-сон буйруғи гувоҳномаси). Натижада ёшлар ўртасида мақсадли ва мазмунли мулоқотни ташкил етиш самарадорлиги ортиши кузатилган;
8-9-синф ўқувчиларининг мулоқот қилишида коммуникатив компетенсияларни шакллантириш методикаси ва модели она тилини ўқитиш жараёнидаги интеграллашган ҳозиржавоблик, киришимлилик, ўзаро ҳурмат каби хусусиятлар ҳамда суҳбат, диалогли баҳс-мунозара йўли билан мустақил ва ижодий тафаккурни ривожлантириш орқали такомиллаштиришга доир тавсияларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Aдабий жараён”, “Болалар ва биз” номли ешиттиришлар ссенарийсида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 4-ноябрдаги № 04-36-1842-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувлар мазмунан бойиб, телетомошабинларда турли тоифадаги коммуникантлар билан мулоқотга киришиш бўйича назарий ва амалий кўникмалар шаклланишига асос бўлган;
8-9-синф она тили дарсларида ўқувчиларда ижодий фаолиятни шакллантирувчи мотивацион, когнитив, жараёнли босқичлар рефлексия, “ФЕЕД БACК”, енерджайзерлар, мактуб ёзишга ундовчи усуллардан фойдаланишга доир амалий таклифлардан Фарғона давлат университетида 2018-2020-йилларга мўлжалланган ПЗ-2017-0930223-рақамли “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш” деб номланган лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2022-йил 31-октабрдаги 01-4519-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар ўртасидаги мулоқотни табиий, жонли ва реал ташкил қилиш йўл-йўриқлари ва методикаси бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish