Sayt test rejimida ishlamoqda

Валиева Шахноза Исломовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Самарқанд вилояти жой номларининг табиий географик хусусиятлари», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Gr214.
Илмий раҳбар: Аббасов Субхон Бурхонович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори, доцент; Отақулов Позилжон Собирович, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Самарқанд вилоятидаги жой номларининг табиий географик хусусиятларини аниқлаш ва уларни ҳудудий тарқалиш ҳамда номланиш қонуниятларини асослаш, топонимларни гуруҳлаштириш, стандартлаштириш ва каталоглаштириш  бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилояти жой номларининг табиий географик хусусиятлари асосида топонимлар комплекс гуруҳлаштирилган; 
географик объект номларининг географик жойлашуви ва этимологияси бўйича веб технологияларга асосланган Самарқанд вилоятининг топонимик каталоги тизими ишлаб чиқилган;
ArcGIS 9.10 дастурлари ёрдамида Самарқанд вилоятининг 1:800000 масштабли гидроним картаси яратилган; 
Самарқанд вилояти жой номларини муҳофаза қилиш, стандартлаштириш мақсадида географик жой номларининг электрон веб сайтини яратиш алгоритми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилояти жой номларини табиий географик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида:
Самарқанд вилояти ҳудуди бўйича тўпланган жой номларининг географик хусусиятлари бўйича ажратилган комплекс гуруҳ ва турларидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётида жой номларини реестрини қайта текшириш ҳамда уларни мувофиқлаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 03-03-1040-сон маълумотномаси). Натижада, вилоят ҳудудидаги мавжуд аҳоли манзилгоҳлари реестрини такомиллаштириш имконини яратилган;
Самарқанд вилоятидаги ўзига хос табиий географик жараёнлар таъсирида шаклланган географик жой номларининг мазмун моҳиятига оид олинган илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 03-03-1040-сон маълумотномаси). Натижада, табиий географик жараёнлар таъсирида шаклланган жой номлари мазмун-моҳиятини кенг очиб бериш имконини берган;
географик жой номларининг Самарқанд вилояти бўйича топонимик каталогини яратишнинг алгоритимидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 03-03-1040-сон маълумотномаси). Натижада, республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам топонимик католог яратишнинг шундай алгоритмини қўллаш мумкинлиги асосланган;
географик объект номларининг географик жойлашуви ва этимологияси бўйича Самарқанд вилояти веб технологияларга асосланган топонимик каталоги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг 2022 йил 12 декабрдаги 03-03-1040-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу каталог асосида жой номларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар базасини кенгайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish