Sayt test rejimida ishlamoqda

Халимов Равшан Джурабайевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пертес касаллиги бўлган болаларни  тиббий реабилитацияси», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tib1739.
Илмий раҳбар: Джураев Ахрарбек Махмутович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази  DSc.04/30.12.2019.Tib.62.01
Расмий оппонентлар: Асилова Саодат Убайевна, тиббиёт фанлари доктори; Тиляков Акбар Бўриевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наварро давлат университети (Испания).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пертес касаллиги бўлган болаларда тиббий реабилитация босқичларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Пертес касаллиги бўлган ва фаол реабилитация усули қўлланилган асосий гурух беморларида чаноқ-сон бўғими томирларининг қон айланиши холати, яъни допплерографик оқим  тезлиги PSVнинг ошиши  ва резистентлик индекси Riнинг пасайиши кўрсаткичлари назорат гурухига нисбатан юқори эканлиги хамда суяк бошчаси регенерациясини фаоллаштириши исботланган; 
болаларда Пертес касаллигини даволаш ва реабилитация қилиш имконини берувчи ортопедик мослама ишлаб чиқилган ва унинг биомеханик текширувлар асосида чаноқ-сон бўғимига тушадиган оғирликни 90%гача камайтириши исботланган;
Пертес касаллиги бўлган беморларда проксимал эпифиз ривожланиши рентгенологик ва МСКТ Моse синамаси кўрсаткичларига кўра аъло ва яхши натижаларнинг    асосий гурухда (61,4%) назорат гурухдан (31,7%) деярли икки баробар яхшиланганлиги исботланган;
Пертес касаллиги бўлган ва фаол реабилитация усули қўлланилган асосий гурух беморларида қўлланилган комплекс даволаш ва реабилитация тактикаси асосида аъло ва яхши натижаларининг 3,5 марта ошиши, қониқарсиз натижаларнинг 5,1 марта камайиши, шикастланган сон суягининг тўлиқ функционал ва анатомик  тикланиши анъанавий усулга қараганда 1.9 марта тезроқ кечиши исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пертес касаллиги диагностикаси ва реабилитациясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
Пертес касаллиги бўлган болаларда реабилитация тактикасини  оптималлаштириш мақсадида  «Ортопедик мослама» фойдали модельга патент олинган (Интеллектуал мулк агентлигининг 2011 йил 28 июнидаги патенти, FAP №00629). Олинган натижалар чаноқ-сон  бўғимига тушадиган оғирлик кучини камайтириш имконини берган;
Пертес касаллиги бўлган болаларни комплекс реабилитацион чора-тадбирларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган  «Пертес касаллиги бўлган болаларни тиббий реабилитацияси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 августдаги 8н-з/437-сон маълумотномаси). Олинган натижалар  беморларни эрта фаоллаштириш имконини берган;
Пертес касаллиги бўлган болаларда диагностика, даволаш ва реабилитация тактикасини ишлаб чиқишга  бағишланган тадқиқотлар асосида  «Пертес касаллиги бўлган болаларда диагностика ва даволаш усули ҳамда реабилитацияни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 августдаги 8н-з/437-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тахлил қилинганда асосий гурухда (61,4%) аъло ва яхши натижалар солиштирма гурухдан (31,7%) деярли икки баробар яхшилаш имкони яратилган;
Пертес касаллигини ташхислаш ва тиббий реабилитацияси бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика болалар фтизиатрия ва таянч-ҳаракат тизими касалликларини реабилитация қилиш маркази, Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази амалиётига тадбиқ қилинган (Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2023 йил 27 февралдаги 03/1-сон маълумотномаси). Олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш патологик жараённинг босқичига қараб, Легга-Кальве-Пертес касаллигини ташхислаш ва реабилитация қилиш натижаларини 51,6 % яхшилашга  имкон берган., беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish