Гафурова Сурайё Улуғбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Салоҳиддин Тошкандий «Луғоти салос» асарининг лексикографик хусусиятлари», 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/Fil292.
Илмий раҳбар: Дадабоев Ҳамидулла Арипович, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.27.06.2017.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор; Ҳусанов Нишонбой Абдусатторович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: «Луғоти салос»нинг ўзбек луғатшунослиги тарихи ва такомилидаги ўрнини ёритиш, луғатнинг уч тилли, уржуза ва идеографик асар эканлигини кўрсатувчи лексикографик хусусиятларини далиллаш, луғат сўзлигининг тарихий-этимологик манбалари ва таржималарига доир талқинларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Луғоти салос» асари ўзбек тилшунослиги, луғатшунослиги, манбашунослиги тараққиётида ўз структураси ва сўз муқобилларини келтириш усуллари билан ифодаланган муҳим манба эканлиги аниқланган;
«Луғоти салос»нинг XIX асргача яратилган бошқа филологик луғатлардан кўп тиллилиги, сўз маъноларининг шеърий усулда изоҳланиши ҳамда лексемаларнинг мавзуий гуруҳлар асосида берилиши каби тафовутлари асосланган;
асар ҳошияларидаги изоҳлар сўз, сўз бирикмаси, байт, грамматик қоида каби шакл ҳамда лексик, семантик жиҳатлари аниқланган;
асар матнидаги арабий-форсий-туркий сўзликнинг тарихий, этимологик, семантик хусусиятлари очиб берилган;
XIX аср охири - XX аср бошларидаги ўзбек тили лексик бирликларининг қўлланилиши, уларда юз берган фонетик ўзгаришлар, ўзбек тили луғат бойлигининг тарихий тараққиёти асосланган;
луғатнинг уч тилдаги муқобил сўзлар шаклида тартибланиши хорижий тилларни ўрганишнинг энг самарали усулларидан бири эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Салоҳиддин Тошкандийнинг «Луғоти салос» асарининг лексикографик хусусиятларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
луғатшунослик анъаналари, луғат мақолати, сўзликнинг берилиш усуллари, тарихий манбалар лексикаси, этимологияси каби ўзбек лексикографияси билан боғлиқ бўлган тушунчалар ОТ-А1-36 рақамли «Алишер Навоий «Хамса» достонлари асосида частотали луғатлар тузиш» (2017–2018) номидаги илмий-амалий тадқиқот лойиҳасининг «Частотали луғатлар тузиш» йўналишида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 1 ноябрдаги 89-03-2653-сон маълумотномаси). Натижада «Частотали луғат» ўзбек лексикографиясига оид терминлар билан бойитилган, атамалар изоҳи мукаммаллашган;
луғатшуносликка оид луғат структураси, сўзлик, эквивалентлик, идеографик луғатлар, лексика, таржима луғатлар, вариант бирлик сингари тушунчалар А-1-61 рақамли «Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудиокитоб таъминотини яратиш» (2015–2017) мавзусидаги давлат амалий гранти лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 февралдаги 89-03-609-сонли маълумотнома). Натижада ўқув қўлланма, услубий кўрсатмалар ва уларнинг аудиокитоб шаклидаги нусхаларида қўлланилган терминлар изоҳининг илмийлиги ҳамда мукаммаллигига эришилган;
диссертация илмий натижалари асосидаги илмий янгиликлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи фаолиятида фойдаланилган (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг 2018 йил 13 февралдаги 21-сон маълумотномаси). Натижада «Ҳужжатлар ва қўлёзмалар» фонди қўлёзма манбалар, луғатлар ва уларнинг тузилиши, луғатшунослар ижоди ҳақидаги янги маълумотлар билан бойитилган;
Салоҳиддин Тошкандийнинг «Луғоти салос» асари тадқиқи бўйича эришилган натижалардан Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2016-2017 йилларда «Интервью», «Жондан азиз», «Маънавият сарчашмалари» кўрсатувларида кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2018 йил 2 мартдаги 72-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.