Sayt test rejimida ishlamoqda

Гойипов Умиджон Гуломжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик ҳажмли картошка ковлагич тебранувчи-ажратувчи механизми конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.07.01 – «Қишлоқ хўжалиги ва мелиорасия машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорасия ишларини механизасиялаш» (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Т1663.
Илмий раҳбар: Байбобоев Набижон Гуломович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-қурилиш институти, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентлар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, профессор; Пайзиев Ғайбулло Қодирович, техника фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот: Aндижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади кичик ҳажмли картошка ковлагичининг тебранувчи-ажратувчи механизми конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошка ҳосилини тупроқдан ажратиш жараёнини жадаллаштириш ва иш унумини ошириш мақсадида кичик ҳажмли картошка ковлагичнинг учбурчак бўғинли тебранувчи-ажратувчи механизмини такомиллаштирилган конструксияси ишлаб чиқилган;
картошка туганагининг еланиш даражаси ва шикастланиш кўрсаткичининг таклиф етилаётган механизмнинг учбурчак бўғини шарнирлари орасидаги масофа, кривошип айланишлар сони, кривошип узунлиги ва елак қиялигига боғлиқлигини аниқлаш имконини берувчи аналитик боғланишлар ишлаб чиқилган;
картошка туганакларининг тебранувчи елак юзасидаги ҳаракатининг математик модели тебранувчи-ажратувчи механизмнинг кривошипи узунлиги ва унинг айланишлар сонини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
тебранувчи-ажратувчи механизм кривошипи айланишлар сони, кривошип узунлиги ва елак қиялигининг туганаклар шикастланиш даражаси ва ажратиш тўлиқлигига таъсирини ифодаловчи регрессия тенгламаларини биргаликда йечиш орқали аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Кичик ҳажмли картошка ковлагич тебранувчи-ажратувчи механизми конструксиясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик ҳамжмдаги картошка ковлагичга дастлабки талаб ва унинг конструксиясини ишлаб чиқишга техник топшириқ ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 23 майдаги 07/35-04/3243-сон ма`лумотномаси). Натижада кичик ҳажмли тебранувчи-ажратувчи механизмли картошка ковлагич ишлаб чиқиш имконияти яратилган; 
кичик ҳажмли картошка ковлагичнинг тажриба нусхаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги фермер хўжаликларида, жумладан Наманган вилояти Чуст туманидаги ва Тошкент вилояти Қибрай туманидаги фермер хўжаликларида жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 майдаги 07/35-04/3243-сон ма`лумотномаси). Натижада тебранувчи-ажратувчи механизмли кичик ҳажмли картошка ковлагичдан фойдаланишда меҳнат сарфи шу турдаги кичик ҳажмли картошка ковлагичларга нисбатан 22 фоизга камайган, иш унуми 1,2 марта ортган, ёқилғи сарфи еса 18 фоизга тежалган;
кичик ҳажмли картошка ковлагичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ ва чизмалар) “Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги конструкторлик-технологик маркази”да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги Вазирлигининг 2022 йил 23 майдаги 07/35-04/3243-сон маълумотномаси). Натижада кичик ҳажмли тебранувчи-ажратувчи механизмли картошка ковлагични саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish