Sayt test rejimida ishlamoqda

Иргашев Дилмурод Бегмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғ қатор ораларига ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хоъжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хоъжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роъйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3349 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Илмий раҳбар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02. 
Расмий оппонентлар: Мусурмонов Aззам Турдийевич, техника фанлари доктори, доцент; Тоштемиров Санжар Жуманиёзивич, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоъжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йоъналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг агротехника талаблари даражасидаги иш сифатини кам енергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган конструксияси ва параметрларини асослашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
 боғ қатор оралига ағдаргичсиз асосий ишлов берадиган юқори ва пастки боғ қатор оралига ағдаргичсиз асосий ишлов берадиган юқори ва пастки юмшаткичли қия устунли ишчи органлар билан жиҳозланган плуг-юмшаткичнинг конструксияси талаблар даражасида тупроқни юмшатилиши ва егат тубида кичик баландликдаги ўркачлар ҳосил бўлишини таъминланишини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
плуг-юмшаткичнинг ишчи органлари орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофалар кейинги ишчи орган исканаси билан деформацияланган палахсанинг силжиш текислиги олдинги ишчи органнинг конструктив елементларига йетиб бормаслиги шартидан аниқланган;
қия устунли ишчи орган юқори юмшаткичининг қамраш кенглиги ва ишлов бериш чуқурлиги боғ қатор оралари тупроғига ишлов беришда кам енергия сарфлаган ҳолда тупроқни талаб даражасида уваланишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
қия устунли ишчи орган пастки юмшаткичининг қамраш кенглиги ва увалаш бурчаги тупроқни уваланиши ва егат тубидаги ўркачлар баландлигини талаб даражасида бўлишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Боғ қатор ораларига ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг конструктив схемаси ва параметрларини асослаш боъйича олинган натижалар асосида: 
боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичга дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2022-йил 5-июл № 07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада, боғ қатор ораларига агротехник талаблар даражасида ағдаргичсиз ишлов беришни амалга оширадиган иш сифати юқори плуг-юмшаткичнинг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган; 
боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов бериш учун ишлаб чиқилган плуг-юмшаткич Қашқадарё вилояти Қарши ва Китоб туманлари фермер хоъжаликларида жорий етилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2022-йил 5-июл № 07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада боғ қаторлари ораларига ишлов беришда ёнилғи сарфи 1,18 мартага ва фойдаланишдаги харажатлар 23,7 фоизга камайган;
боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткични ишлаб чиқаришни оъзлаштириш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқ, техникавий шартлар ва чизмалар) «БМКБ-Aгромаш» AЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган (Қишлоқ хоъжалиги вазирлигининг 2022-йил 5-июл № 07/35-04/4477 сон маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга ега боғ қатор ораларига ағдаргичсиз ишлов берадиган плуг-юмшаткичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish