Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиев Зафарали Тоштемировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқхоналарда томатдош сабзавотларни гидропоника усулда етиштириш технологиясини такомиллаштириш”, 06.01.06 – Сабзавотчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Qx375.
Илмий раҳбар: Асатов Шухрат Исматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx. 13.04.
Расмий оппонентлар: Санаев Собир Тохирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хошимҳўжаев Бегзод Музаффарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади томатдош сабзавотларни гидропоника иссиқхона-ларида юқори ҳосилли, касалликларга чидамли нав ва дурагайларини ажратиш, етиштиришда озиқали эритмаларни қўллаш муддатлари шунингдек, истиқболли субстратларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гидропоника шароитида ширин қалампирни синалган дурагайлари ичида Орион F1, Клавдио F1 дурагайларига нисбатан эртапишар (7 кун) ва ҳосил бериш давомийлиги узоқ бўлган (17 кун) Фламинго F1 дурагайи ажралиб чиққан ва аччиқ қалампирни эртапишар (5 кун) ҳамда ҳосил бериш давомийлиги узоқ бўлган (13 кун) Шакира F1 дурагайи Тилларанг навига нисбатан юқорилиги аниқланган;
ширин қалампирни Фламинго F1, Рейна F1 ва Орион F1 дурагайлари, аччиқ қалампирни эса Шакира F1 дурагайи гидропоника шароитда касалликларга чидамли эканлиги аниқланган;
помидорни юқори ҳосилли Dafnis F1, Torri F1 ва Pink Paradaes F1 дурагайлари (19,4-20,7 кг/м2) аниқланган ва товарбоп ҳосил улуши эса 
93,6-93,9 % бўлиб, назоратга нисбатан 5-13 % юқори эканлиги аниқланган;
помидорни какос қипиғи – 18,8 кг/м2, ёғоч қинидиси билан гўнг аралашмаси – 17,6 кг/м2 ва минерал вата – 18,4 кг/м2 бўлган субстратларда ўсган ўсимлиги пояси кучли, товарбоп ҳосили энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ва рентабеллиги назоратга нисбатан (гўнг ва ёғоч қириндиси – 13,2 %, минерал вата – 10,9 %) юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гидропоникали иссиқхоналар шароитида томатдош сабзавотларни етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
помидорни гидропоника иссиқхоналари учун истиқболли Dafnis F1, Torri F1 ва Pink Paradaes F1 дурагайларини етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Бекобод тумани “Элёр Бахтиёр Ишонч” МЧЖда 2015-2017 йиллар давомида умумий майдони 0,20 га бўлган гидропоника иссиқхонасида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 июндаги 02/029-1885 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир квадрат метрдан 22-23 кг дан сифатли ҳосил олиниб, тавсия этилган технология асосида бошқа дурагайларга нисбатан 23% юқори натижага эришган;
помидор ва қалампир турларини мақбул субстратда (какос қипиғи) етиштириш ишланмаси 2016-2019 йиллар давомида Сирдарё вилояти Ширин шаҳар “Ширин Агро Нур” МЧЖда умумий майдони 1,0 га бўлган гидропоника иссиқхонада жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 июндаги 02/029-1885 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир квадрат метрдан 18-20 кг дан сифатли ҳосил олиниб, тавсия этилган технология асосида бошқа субстратларга нисбатан 22% юқори натижани ташкил этган;
помидорни истиқболли Dafnis F1, ва Torri F1 дурагайларини 2016-2019 йиллар давомида Қорақлопоғистон Республикаси Беруний тумани “Кашфиётчи ёшлар” хусусий корхонасининг 2,0 га майдондаги гидропоника иссиқхонасида жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 26 июндаги 02/029-1885 сон маълумотномаси). Натижада ҳар бир квадрат метрдан 23-24 кг дан сифатли ҳосил олиниб, тавсия этилган дурагайларни етиштириш асосида Lesli F1, Jalila F1, Lamiya F1 дурагайларга нисбатан 20% ҳосилдорлик ортганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish