Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунов Кобул Бекназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестициявий салоҳиятни оширишда маркетинг стратегияларини қўллаш (Навоий вилояти мисолида)”, 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2624.
Илмий раҳбар: Ешов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Ергашходжайева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ергашев Aлижон Ҳожимаматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади маркетинг стратегияларини мақсадли қўллаган ҳолда ҳудуд инвестициявий салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ҳокимият, иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа обйектлари ҳамкорлигига кўра аҳоли, рақобат муҳити ва ташқи инвесторларда шаклланган образга йўналтирилган “Навоий” бренд маркетинг архитектураси асосланган;
минтақани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришни прогнозлаштириш ёндашуви ҳудуд бренд маркетинг архитектурасини еътиборга олган ҳолда такомиллаштирилиб, Навоий вилоятига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмининг 2026-йилгача бўлган прогноз парамертлари асосланган;
Навоий еркин иқтисодий зонасини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан самарали бошқарувини амалга оширишда вилоят хокимлиги қошида "ҳудудий брендни бошқариш дирексияси"ни ташкил қилиш таклиф етилган;
еркин иқтисодий зонанинг худуд иқтисодий ўсишига таъсирини ошириш, зона резиденти мақомига ега ташкилот ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ-божхона имтиёзларини беришни еътиборга олган ҳолда ЕИЗ самарадорлигини баҳолаш ёндашуви режалаштирилган тадбир ижросига кўра 5 балллик тизим асосида 90% дан юқори бўлганда, 4 балл - 70% дан 90% гача, 3 балл - 50% дан 70% гача, 2 балл - 35% дан 50% гача ҳамда 1 балл - 35% гача баҳолаш бўйича такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестициявий салоҳиятдан фойдаланишда маркетинг стратегияларини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
маҳаллий ҳокимият, иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳа обйектлари ҳамкорлигига кўра ахоли, рақобат муҳити ва ташқи инвесторларда шаклланган образга йўналтирилган “Навоий” бренд маркетинг архитектураси асосланган ҳолда ташкилий-иқтисодий жиҳатдан вилоят хокимлиги қошида “ҳудудий брендни бошқариш дирексияси”ни ташкил қилиш бўйича таклиф Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Навоий вилоятининг 2023-йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 22-декабрдаги 02/21-3/10-7009-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни истиқболлари ҳамда ҳудудларнинг “ўсиш нуқталари”ни белгилашнинг аниқлик даражасини оширишга ҳамда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча имкониятларни аниқлашга муайян даражада хизмат қилган;
ҳудуд бренд маркетинг архитектурасини еътиборга олган ҳолда минтақани иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришни прогнозлаштиришнинг такомиллаштирилган ёндашуви ва вилоятга жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмининг 2026-йилгача бўлган прогноз парамертлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 27-апрелдаги 217-сон “2022-2026-йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “2022-2026-йилларда Навоий вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар параметрлари” ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камба-ғалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари”ни тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 22-декабрдаги 02/21-3/10-7009-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни прогнолаштириш услубиётига бренд нуқтаи-назаридан аҳоли, рақобат муҳити ва ташқи инвесторларда шаклланган образга йўналтирилган ёндашувни сингдириш асосида минтақада ишлаб чиқариш ҳажми, инвестицион лойиҳалар сони ва ҳажмини янада оширишга хизмат қилган (14566 млн AҚСҲ доллари миқдорида жами 3306 та инвестицион лойиҳаларни ишга тушуриш кўзда тутилган);
Навоий еркин иқтисодий зонасини ташкилий-иқтисодий жиҳатдан самарали бошқарувини амалга оширишда вилоят хокимлиги қошида "ҳудудий брендни бошқариш дирексияси"ни ташкил қилиш таклифи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Навоий вилоятининг 2023-йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури” ва бошқа ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 22-декабрдаги 02/21-3/10-7009-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф еркин иқтисодий зонани самарали бошқарувга кўра 2021-йилда саноат тармоқларига йўналтирилган инвестициялар ҳажмининг 11,9 фоизга ошишига, саноат соҳасида 2,0 трлн. сўмлик 229 та лойиҳанинг ишга туширилишига ва 4 867 та иш ўринларининг яратилишига муайян даражада хизмат қилган;
еркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш ёндашуви режалашти-рилган тадбир ижросига кўра 5 балллик тизим асосида 90% дан юқори бўлганда, 4 балл - 70% дан 90% гача, 3 балл - 50% дан 70% гача, 2 балл - 35% дан 50% гача ҳамда 1 балл - 35% гача баҳолаш бўйича такомиллаштирилган ёндашув Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Навоий вилоятининг 2023-йилга мўлжалланган ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 22-декабрдаги 02/21-3/10-7009-сон маълумотномаси). Еркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини бахолаш бўйича услубий ёндашувдан фойдаланиш асосида Навоий ЕИЗнинг 2022-йилдаги инвестицион салоҳияти 15,6 фоизга ва жалб етилган инвестициялар 6,8 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish