Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Улуғбек Нишоновичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Телекоммуникация тизимида молиявий ҳисобот аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2. PhD/Iqt1016. 
Илмий раҳбар: Хамдамов Баҳром Қосимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Хасанов Баходир Aкрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aхмеджанов Каримжон Бакижанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади телекоммуникация тизими корхоналарида молиявий ҳисобот аудити жараёнларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий ҳисобот аудитида қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя етилишини текшириш асосида хўжалик юритувчи субъект фаолияти қонунийлигини баҳолаш тартиби ишлаб чиқилган;
молиявий ҳисоботга фирибгарлик ва хатолар таъсири оқибатларини кўриб чиқиш юли билан молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш услубияти такомиллаштирилган; 
махсус масала(савол)ни аудиторлик текшириш тартиби ва унинг натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш орқали молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни ишончли ахборот билан таъминлаш йўналишлари асосланган;
корхонада молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин амалга оширилган муомилаларни ўрганиш амалларини қўллаш асосида молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги муомилалар аудитини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Телекоммуникация тизимида молиявий ҳисобот аудитини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус масала(савол)ни аудиторлик ўрганиш тартиби ва унинг натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини такомиллаштириш орқали молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни ишончли ахборот билан таъминлаш бўйича таклифлари “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ташқи ва ички аудиторлик текширувларида қўллаш учун тавсия етилган “Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази” давлат унитар корхонаси 2022 йил 17 ноябрдаги 03-34/1271-сон маълумотномаси). Натижада, махсус масала(савол)ни ўрганишда бажариладиган аудиторлик амаллари аниқлаштирилиб, махсус масала(савол)ни ўрганиш натижалари бўйича аудиторлик ҳисоботини шакллантириш орқали солиқ солиш объектлари ва базаси аниқлаштирилган 2020-2021йиллар давомида 560 млн. сўмдан ортиқча тўланган солиқ суммаси қайтарилган;
молиявий ҳисобот аудитида қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя етилишини ўрганиш асосида хўжалик юритувчи субъект фаолияти қонунийлигини баҳолаш тартиби бўйича таклифи телекоммуникация тизими корхоналари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар меъёрларига риоя етилиши ва улар фаолияти қонунийлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-8/8127-сон маълумотномаси). Натижада, аудиторлик текширувида телекоммуникация тизими субъектнинг қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя етиш ҳолатини ўрганиш тартиби такомиллаштирилиб, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бузилиш ҳолатлари 2 баравар камайишига еришилган;
молиявий ҳисоботга фирибгарлик ва хатолар таъсири оқибатларини ўрганиш орқали молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатиш ҳолатларини аниқлаш услубиятини такомиллаштириш бўйича таклифи аудиторлик текширувлари жараёнида фирибгарлик ва хатолар оқибатларини баҳолаш ва молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатиш ҳолатларини ўрганишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-8/8127-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётга жорий етилиши молиявий ҳисобот аудитида фирибгарлик ва хатолар таъсирини аниқлаш ҳамда уни олдини олиш ёки камайтиришда аудитор мажбуриятларини аниқлаштириш натижасида молиявий ҳисоботда бузиб кўрсатишлар бўйича аудиторлик рискини камайтириш ҳамда товар моддий бойликлардан мақсадли фойдаланиш имконини берган;
корхонада молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин амалга оширилган муомилаларни ўрганиш амалларини қўллаш асосида молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги муомалалар аудитини такомиллаштириш бўйича таклифи аудиторлик текширувларида молиявий ҳисобот тузилган санадан кейин амалга оширилган муомалаларни ўрганиш амалларини аниқлаштириш ва текширилаётган молиявий ҳисоботга молиявий ҳисобот тузилган санадан кейинги муомалаларни таъсири натижаларини баҳолашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 29 ноябрдаги 33-8/8127-сон маълумотномаси). Натижада, мажбурий аудит якунида ўрганилаётган ҳисобот даври тугаган ва аудиторлик хулосаси имзоланадиган санагача ёки хулоса расмийлаштирилгандан кейинги даврда амалга оширилган муомилалар тўғрисидаги молиявий ҳисобот ахборотлари ишончлигини баҳолаш тартиби асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish