Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Мухамаджон Халиловичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Инновацион иқтисодиётнинг шаклланиш шароитида аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш йўналишлари», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Iqt139. 
Илмий раҳбар: Вахабов Aбдурахим Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баходир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хасанов Рустам Раббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муродова Нодира Куллиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“камбағаллик”, “камбағаллик тузоғи” иқтисодий категориясининг моҳиятини очиб беришда аҳоли даромадлари билан мамлакатдаги таълим сифати, ишлаб чиқариш инфратузилмалари, екологик ва сиёсий беқарорлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш зарурлиги асосланган;
камбағаллик даражасини қисқартириш механизми ишчи кучини такрор ҳосил қилиш нуқтаи-назаридан ёндашиш асосида ишлашни ҳоҳлаган ишсизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асосий капитални ҳарид қилишда давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш тизимини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
аҳоли фаровонлигини оширишга еришишда ҳар бир ҳудуддаги “йетакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги кредитлар кооперацияси ёндашувига кўра назарий жиҳатдан асосланган;
мамлакатда кам таъминланган хотин-қизлар фаоллигини оширишга ижтимоий-иқтисодий жараёнлар ва гендер тенглиги ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш асосида “Aёллар дафтари”га киритилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга ижара ва асбоб-ускуна учун харажатларнинг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш орқали еришиш таклифи ишлаб чиқилган;
мамлакатда аҳолининг фаровонлик даражаси билан кам таъминланганлар сони, жон бошига ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот ва ялпи даромад ҳажми ҳамда битирувчиларнинг олий таълимга қамрови даражаси ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача бўлган даврда камбағалликни қисқартиришнинг кўп омилли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида аҳоли фаровонлигини ошириш ва камбағалликни қисқартиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида: 
“камбағаллик”, “камбағаллик тузоғи” иқтисодий категориялари моҳиятини очиб беришда аҳоли даромадлари билан мамлакатдаги таълим сифати, ишлаб чиқариш инфратузилмалари, екологик ва сиёсий беқарорлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш зарурлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан «Меҳнатни таҳлил қилиш ва меҳнат бозори мониторингни ташкил қилиш дастури»нинг 4-бандига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 01/00-03/09-4243-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши мамлакатда “кам таъминланганлик”, “камбағаллик”, “қашшоқлик”, “камбағаллик тузоғи” категорияларининг илмий-услубий жиҳатларини тўлиқ очиб бериш ва шу асосда соҳада тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни самарали юритиш, ишсиз ёшлар ва аёлларни фаол дастурлар асосида манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш орқали оила даромадларини оширишга имкон берган;
камбағаллик даражасини қисқартириш механизмини ишлашни ҳоҳлаган ишсизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асосий капитални ҳарид қилишда давлат томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача субсидия бериш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-31-сон “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори 3-иловаси 8-бандининг “Тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан «Темир дафтар», «Aёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратиш” қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 01/00-03/09-4243-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашга ва уларнинг камбағалликка тушиб қолишининг олдини олишга хизмат қилган;
аҳоли фаровонлигини оширишга еришишда ҳар бир ҳудуддаги “йетакчи” тадбиркорлик субъектларига “оғир” маҳаллаларда касаначиликни ривожлантириш ва маҳаллаларни ихтисослаштириш учун кредитлар кооперацияси ёндашувига кўра, уч йилдан беш йилгача, Марказий банк асосий ставкасининг 75 фоизидан ошмаган ва базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 5000 бараваригача миқдорда кредит ажратиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон “Ҳудудларда «маҳаллабай» ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 4-бандига “Тижорат банклари томонидан кредитлар кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун «оғир» маҳаллаларга бириктирилган «йетакчи» тадбиркорлик субъектларига 3 йил муддатгача йиллик 10 фоиз ставкада битта маҳалла учун 2 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади” деб киритилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 01/00-03/09-4243-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ривожланишда орқада қолаётган ҳамда ишсизлик даражаси нисбатан юқори бўлган маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромад манбаини яратиш ва фаровонлигини оширишга еришилади; 
мамлакатда кам таъминланган хотин-қизлар фаоллигини оширишга “Aёллар дафтари”га киритилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаганларга ижара ва асбоб-ускуна учун харажатларнинг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш орқали еришиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 октабрдаги ПФ-596-сон “Касаначиликни ташкил етган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг а) бандининг “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуна харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш белгиланган” қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 5 майдаги 01/00-03/09-4243-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётда қўллаш камбағаллик ҳолатига тушган аёллар ва ёшларни камбағалликдан чиқариш ва барқарор даромад манбаига ега бўлишига асос яратган;
мамлакатда аҳолининг фаровонлик даражаси билан аҳоли ва улар таркибида кам таъминланган сони, жон бошига ялпи ички (ҳудудий) маҳсулот ва ялпи даромад ҳажми ҳамда битирувчиларнинг олий таълимга қамрови даражаси ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда 2030 йилгача бўлган давр учун ишлаб чиқилган камбағалликни қисқартиришнинг кўп омилли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонининг 2-иловаси 1-бандининг мақсадли кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 сентабрдаги 06/30-1/10-725-сон маълумотномаси). Ушбу мақсадли прогноз параметрлари мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартиришда буджет маблағларидан самарали фойдаланишга асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish