Sayt test rejimida ishlamoqda

Балташов Султанияз Фархадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Aҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги мисолида), 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt1876. 
Илмий раҳбар: Нуримбетов Тимур Узакбергенович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хожаниязов Полат Мнажатдинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини баҳолашни ҳар бир турдаги маҳсулот бўйича таъминланиш ўртача коеффициентига асосланган ҳолда туманларни яшил (Uk>1), кўк (0,9<Uk<1), сариқ (0,65<Uk<0,9) ва қизил (0<Uk<0,65) ҳудудларга ажратиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудлараро агрологистик марказлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, инфратузилмани яратиш, озиқ-овқат товарлари сифати ва нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда експорт ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
деҳқон хўжаликларининг ҳудудий уюшмаларини ташкил етиш ва ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, бозордаги нархлар мувозанатини таъминлаш ҳамда бозор хизматлари кўрсатувчи корхоналар билан фючерс шартномалари тузиш асосида самарадорлигини ошириш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмол ҳажмининг 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминланиш даражасини баҳолашни ҳар бир турдаги маҳсулот бўйича таъминланиш ўртача коеффициентига асосланган ҳолда туманларни яшил (Uk>1), кўк (0,9<Uk<1), сариқ (0,65<Uk<0,9) ва қизил (0<Uk<0,65) ҳудудларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03/016-3286-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг вазирлик иш фаолиятига жорий етилиши натижасида қишлоқ хўжалигида етиштирилаётган маҳсулотларга қилинадиган харажатларни оптималлаштириш ва аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига талабини тўлиқ қондириш имконини берган;
ҳудудлараро агрологистик марказлар фаолиятини йўлга қўйиш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, инфратузилмани яратиш, озиқ-овқат товарлари сифати ва нархлар барқарорлигини сақлаш ҳамда експорт ҳажмини ошириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03/016-3286-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш озиқ-овқат саноатини янада ривожлантириш, унинг експорт салоҳиятини ошириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотилишини 25,0%га камайтириш имконини берган;
деҳқон хўжаликларининг ҳудудий уюшмаларини ташкил етиш ва ўзаро ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш, бозордаги нархлар мувозанатини таъминлаш ҳамда бозор хизматлари кўрсатувчи корхоналар билан фючерс шартномалари тузиш асосида самарадорлигини ошириш таклифидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03/016-3286-сон маълумотномаси). Ушбу янгиликнинг вазирлик иш фаолиятига жорий етилиши натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларнинг маҳсулот етиштириш ҳажмининг оширилиши, ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истеъмолчига “даладан дастурхонгача” тамойили асосида етказиб бериш натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган нархни 20% камайтириш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари истеъмол ҳажмининг 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 03/016-3286-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашнинг узоқ муддатли истиқбол кўрсаткичларини белгилашда улар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish