Sayt test rejimida ishlamoqda

Урунбаева Юлдуз Пирназаровнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқболлари”, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Iqt27.  

Илмий раҳбар: Мухаммедов Мурод Мухаммедович, иқтисодиёт фанлари доктори профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSс.27.06.2017.I.18.01.

Расмий оппонентлар: Абдуллаев Ёрқин Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ирисбек Иватов, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини оширишга доир илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

«аҳоли турмуш даражаси» тушунчасининг хизматларни ўзида акс эттирувчи янги таҳрирдаги такомиллашган таърифи ишлаб чиқилган;

хизмат кўрсатиш соҳасида ялпи даромадларни шакллантиришни такомиллаштириш мақсадида меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолашда «Меҳнат бозорининг тўйинганлик даражаси» ҳамда «Меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг қондирилиш даражаси» кўрсаткичларини қўллаш таклиф этилган;

кам даромадли оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмининг самарадорлигини ошириш мақсадида  давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тақсимлашда ушбу тоифадаги оилаларнинг қўшимча даромад олиш имкониятлари мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ёндашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;

хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг 2018–2021 йилларга мўлжалланган илмий асосланган прогноз кўрсаткичлари аниқланиб, келажакда аҳоли турмуш даражасини яхшилашда хизмат кўрсатиш соҳасининг ролини ошириш истиқболлари асослаб берилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш истиқболлари юзасидан олинган илмий тавсиялар асосида:

«аҳоли турмуш даражаси» тушунчасининг хизматларни ўзида акс эттирувчи янги таҳрирда ишлаб чиқилган такомиллашган таърифи «Иқтисодиёт назарияси» бўйича ўқув қўлланмада ўз аксини топган (гувоҳнома №137-059, 2016 йил 6 апрель). Мазкур натижанинг ўқув жараёнига жорий қилиниши хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли турмуш даражасини оширишдаги роли тўғрисидаги билимларнинг чуқурлашувига хизмат қилган;

хизмат кўрсатиш соҳасида ялпи даромадларни шакллантиришни такомиллаштириш мақсадида меҳнат бозоридаги вазиятни баҳолашда қўллаш учун таклиф этилган «Меҳнат бозорининг тўйинганлик даражаси» ҳамда «Меҳнат бозорида ишчи кучига бўлган талабнинг қондирилиш даражаси» кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида жорий этилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 03-08/295-сон маълумотномаси). Мазкур тавсия ва таклифларнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналарида замонавий техника билан жиҳозланган иш ўринлари яратилиши, меҳнат унумдорлиги ўсиши асосланган ва шунга мос равишда, савдо хизматлари ҳажмининг ошишига эришилади;

ижтимоий хизматлар механизмини такомиллаштириш асосида кам даромадли оилаларнинг турмуш даражасини яхшилашга ажратилган молиявий ресурслар самарадорлигини ошириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошидаги  кам таъминланган оилаларга нафақалар тўлашни мониторинг қилиш бош бошқармасида жорий этилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 03-08/295-сон ва 2018 йил 25 январдаги 08/396-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида республика ҳудудлари доирасида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар сифатида ижтимоий нафақа олиб келаётган оилаларда хатлов ўтказилди ва бунинг эвазига кам таъминланган оилалар сони 20 фоизга қисқарган;

хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг 2018–2021 йилларга асослаб берилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида жорий этилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 18 январдаги 03-08/295-сон маълумотномаси). Илмий асосланган прогноз кўрсаткичларининг жорий қилиниши Самарқанд вилоятида 2021 йилгача 5100 та янги иш ўринлари яратилиши мумкинлиги ҳисоб-китоблар ёрдамида асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish