Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдуғанийева Шаҳноза Зайиркуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қоракўл терисини гелиоқуритиш қурилмаси параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорасия машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорасия ишларини механизасиялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2924
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медисинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
Илмий раҳбар: Мусурмонов Aззам Турдийевич, техника фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.Т.111.02.
Расмий оппонентлар: Имомов Шавкат Жаҳонович, техника фанлари доктори, профессор; Шаймарданов Бахтиёр Пардайевич, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: “БМКБ-Aгромаш” AЖ
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қуритиш сифатини ошириш ва енергия тежамкорликни таъминлайдиган қоракўл терисини гелиоқуритиш қурилмасининг параметрлари ва иш режимини асослаш.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ярим силиндрик токча ва унга таранг тортилган гигроскопик мато билан жиҳозланган гелиоқуритгич қурилмасининг конструктив схемаси қоракўл терисини қуритишда ҳажмий киришишнинг олдини олиш ва терининг барча қисмлари текис қуришини таъминланишини ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган;
ярим силиндрик токчанинг радиуси, узунлиги ва баландлиги қоракўл терисини ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
гелиоқуритгич маҳкамлаш мосламаси елементларининг ўлчамлари терини тарангловчи пружинанинг таъсир кучи ва терининг четги елементлари жойлашган таянч сетканинг юзасига уринма куч орасидаги бурчакни ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
гелиоқуритгичнинг иш кўрсатгичлари унинг параметрларига ва қуритиш жараёнининг иссиқлик-масса алмашинувига боғлиқ равишда ўзгаришини ифодалайдиган боғланишлар асосида аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қоракўл териси гелиоқуритгич қурилмасининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
терини қуритиш учун маҳкамлаш мосламасига Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлигининг фойдали моделга патенти олинган (“Терини қуритиш учун маҳкамлаш мосламаси”, № ФAП 02060-2022 й.). Натижада терини қуритиш учун маҳкамлаш мосламаси билан жиҳозланган гелиоқуритгич қурилмаснинг конструктив схемасини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
қоракўл териси гелиоқуритгич қурилмасига дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 07/24-04/8516-сон маълумотномаси). Натижада, қоракўл терисини зоотехник талаблар даражасида сифатли қўритадиган гелиоқуритгич қурилмасининг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
қоракўл терисини гелиоқуритиш қурилмаси Самарқанд вилояти “Дўрмон халфа” ғаллачилик ва чорвачилик фермер хўжалиги ва “Тим-Aғрон Чорва” МЧЖ қўйчилик фермасида жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 07/24-04/8516-сон маълумотномаси). Натижада қоракўл терисини терини киришиши 7-9 фоизга, меҳнат сарфи 41,6 фоизга ва харажатлар 21,7 фоизга камайган;
ишлаб чиқилган гелиоқуритгич қурилмасининг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун дастлабки талаблар, техник топшириқа лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) “БМКБ-Aгромаш” AЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий етилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022-йил 16-ноябрдаги 07/24-04/8516-сон маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга ега қоракўл терисини гелиоқуритиш қурилмасининг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish