Махсудов Бегматжон Юлдашалиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Iqt21.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Акром Аббасович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброхим Набиевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиқулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқарув ҳисоби тизимида бюджетлаштиришнинг назарий-услубий асослари ва амалий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта тозалаш корхоналари хусусиятларини инобатга олувчи бошқарув ҳисобининг таркибий қисмларини ўзида мужассамлаштирган ҳисоб юритишнинг блок-чизмаси тавсия этилган;
«Тижорат сири режимига риоя этиш бўйича» ва «Бошқарув ҳисоби ҳақидаги» намунавий низомлар ишлаб чиқилган ҳамда касб классификаторига бухгалтер-аналитик мутахассислигини киритиш тавсия қилиниб, унинг функционал вазифалари белгиланган;
«Бюджетлаштиришни жорий этиш ва таҳлил» кенгашини тузиш асосланган ва корхонанинг ички молиявий назорат тизими учун «Бюджетлаштириш тўғрисида»ги намунавий низом ишлаб чиқилган;
пахта тозалаш корхоналарида бош бюджет тузиш технологияси ва уни жорий этишни диагностика қилиш усули таклиф қилинган;
статик ва мослашувчан бюджетлар тузиш ҳамда улардан четланишларни таҳлил қилишда бюджет люфтини қўллаш услуби шакллантирилган;
бюджет сценарийлари асосида операцион, инвестицион (инновация), махсус ва йиғма бюджетларни тузиш услуби такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
бошқарув ҳисобида бюджетлаштириш методологиясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бошқарув ҳисобининг такомиллаштирилган блок-чизмасига оид тавсиялар «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда бошқарув ҳисобини ташкил этишда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 15 декабрдаги 02-22/3613-сон маълумотномаси). Натижада «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти фойдаси 2016 йилда 2015 йилга нисбатан 11% га ўсган;
«Тижорат сири режимига риоя этиш бўйича» ва «Бошқарув ҳисоби ҳақида»ги Намунавий низомлар ҳамда касб классификаторига бухгалтер-аналитик мутахассислигини киритиш бўйича тавсиялардан пахта тозалаш корхоналарида ушбу низомларни ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 15 декабрдаги 02-22/3613-сон маълумотномаси). «Тижорат сири режимига риоя этиш бўйича» намунавий низомнинг амалиётга жорий этилиши пахта тозалаш корхоналарида ахборот ресурсларини муҳофаза қилиш билан боғлиқ манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятини яратган ва тижорат қийматига эга бўлган ахборот ресурсларидан самарали фойдаланишни 8% га ошишига олиб келган;
«Бюджетлаштиришни жорий этиш ва таҳлил» кенгашини тузиш ва «Бюджетлаштириш тўғрисида»ги намунавий низомни жорий этишга оид тавсиялардан тармоқ корхоналарида мазкур кенгашни тузиш ҳамда тегишли Намунавий низом ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 15 декабрдаги 02-22/3613-сон маълумотномаси). Бу эса тармоқ корхоналарида кунлик пахта қайта ишлаш унумини 3 % га ўсишига олиб келган;
бош бюджет тузиш технологияси ва уни жорий этишни диагностика қилиш усулига оид таклифлардан «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда бюджетлаштиришни жорий этишда фойдаланилган («Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг 2017 йил 15 декабрдаги 02-22/3613-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни жорий этиш натижасида рентабелликни 3 % га оширишга эришилган;
пахта тозалаш корхоналарида бюджет бажарилишини баҳолаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига фойдаланиш учун қабул қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 17 ноябрдаги КА/05-01-32-34/1286-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан вазирлик томонидан ишлаб чиқиладиган услубий кўрсатмаларда фойдаланилади;
Корхоналарда тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича берилган таклифларданЎзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан «Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхона ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича намунавий низом»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 26 декабрдаги 2788/02-09-сон маълумотномаси). Бу таклифлар тижорат қийматига эга бўлган ахборотлардан фойдаланиш самарадорлигини ортишига имкон берган.