Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусенов Ўткир Ўктамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Темир йўл стансияси инфратузилмасини ривожлантириш асосида манёвр ишларини ташкил етишнинг транспорт жараёнлари технологиясини такомиллаштириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3368
Илмий раҳбар: Суюнбайев Шинполат Мансуралийевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Илесалийев Дауренбек Ихтиярович, техника фанлари доктори, профессор; Жўрабойев Камолжон Aбдумўминович, техника фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл стансияси инфратузилмасини ривожлантириш асосида манёвр ишларини ташкил етишнинг транспорт жараёнлари технологиясини такомиллаштириш ва уни амалий қўллашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
локомотивларнинг манёвр ишларидаги бандлигини аниқлаш усули қўшимча технологик операциялар бажарилиши талабларини ҳисобга олиб такомиллаштирилган;
ортиш-тушириш обйектларини вагонлар билан узлуксиз таъминлаш технологияси шохобча йўлларининг жойлашув параметрларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
стансия йўлларида таркибни тарқатишда манёвр локомотивининг ҳаракатланиш вақтини минималлаштиришнинг математик модели вагонлар гуруҳларини кетма-кетликда жойлаштиришнинг мумкин бўлган вариантларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
темир йўл стансияси инфратузилмасини ривожлантиришнинг мумкин бўлган вариантларини баҳолаш усули манёвр ишларидаги локомотив-соатларни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир йўл стансияси инфратузилмасини ривожлантириш асосида манёвр ишларини ташкил етишнинг транспорт жараёнлари технологиясини такомиллаштириш боъйича олинган илмий натижалар асосида қуйидагилар жорий етилган:
шохобча йоълларининг жойлашув параметрларини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ортиш-тушириш обйектларини вагонлар билан узлуксиз таъминлаш технологияси “Оъзбекистон металлургия комбинати” AЖ тасарруфига кирувчи золдор прокатлаш боълимига жорий етилган (“Оъзбекистон металлургия комбинати” AЖнинг 2022-йил 23-ноябрдаги 01/06-01/04/508-сонли маълумотномаси). Натижада золдор прокатлаш боълимини металл ортилган платформалар билан узлуксиз таъминлашда манёвр локомотивларининг сутка мобайнида қоъшимча амалларда банд боълиш вақтини 20,8% га ва юриш вақтини 23,3% га қисқартиришга еришилган;
қоъшимча технологик операциялар бажарилиши талабларини ҳисобга олган ҳолда локомотивларнинг манёвр ишларидаги бандлигини аниқлаш усули, стансия ва шохобча йоъллари инфратузилмасини ривожлантириш боъйича комплекс амалий тадбирлар “Оъзбекистон темир йоъллари” AЖ тасарруфига кирувчи “Тошкент Минтақавий темир йоъл узели” Унитар корхонасига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 31-октабрдаги 2/6728-сонли маълумотномаси). Натижада қабул қилиш-жоънатиш, тортув ва вагонларни тозалаш пунктлари йоълларининг фойдали узунлигини аниқлаш, юк обйектларининг қайта ишлаш қобилиятини аниқлашда манёвр локомотивлари бандлигини ҳисобга олиш, темир йоъл реконструксияси режасини ишлаб чиқишдаги нотоъғри лойиҳавий йечимларнинг олдини олиш имкони яратилган;
стансия йоълларида таркибни тарқатишда манёвр локомотивининг ҳаракатланиш вақтини минималлаштиришнинг математик модели, темир йоъл стансияси инфратузилмасини ривожлантиришнинг мумкин боълган вариантларини баҳолаш усули, вагонлар гуруҳини таркибда жойлашишининг мумкин боълган вариантларини ҳисобга олган ҳолда тарқатиш вақтини ҳисоблаш учун дастур “Оъзбекистон темир йоъллари” AЖ тасарруфига кирувчи “Тоштемирйоъллойиҳа” МЧЖга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022-йил 31-октабрдаги 2/6728-сонли маълумотномаси). Натижада стансия йоълларида таркибни тарқатиш мобайнида манёвр локомотивининг ҳаракатланиш вақтини 12% га қисқартириш, стансия юкланганлигини 11% га камайтиришга еришилган, темир йоъл стансиясини бошқарув тизимига оътказишнинг техник-експлуатацион харажатларини ҳисоблашда манёвр ишларидаги локомотив-соатларни ҳисобга олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish