Sayt test rejimida ishlamoqda

Шамсутдинов Ҳусниддин Фазлиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шарли тегирмонларнинг асинхрон электр юритмасини такомиллаштириш», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т1626
Илмий раҳбар: Рисмухамедов Даулетбек Аманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Болтаев Отабек Ташмухамматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: шарли тегирмон электр юритмасини қутблар сони ўзгарувчан чулғамли электр моторларни қўллаш орқали такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магнит юритувчи кучларини тенг тақсимоти асосида дискрет берилган фазовий функциялар усули такомиллаштирилган;
дискрет берилган фазовий функциялар усулини қўллаш асосида янги қутблар сони ўзгарувчан чулғам схемаси ишлаб чиқилган;
Парк-Горев тенгламалари асосида якка чулғамли икки тезликда ишловчи асинхрон моторнинг математик модели ишлаб чиқилган;
ишга тушириш токи давомийлигининг минимал қийматларини таъминлаш асосида икки тезликли асинхрон моторнинг тезликдан тезликка ўтказиш алгоритми тузилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарли тегирмонларнинг асинхрон электр юритмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
икки тезликли асинхрон моторлари учун қутблар сони ўзгарувчан чулғам схемасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтирога патент олинган (№ IAP 06203, 20.03.2020 й.). Натижада, статор пазлар сони 30 га тенг бўлган магнит ўтказгич асосида қутблар нисбати 2/5 бўлган ҳамда яхшиланган электромагнит хоссалари ва содда тайёрлаш технологиясига эга қутблар сони ўзгарувчан чулғамли икки тезликда ишловчи асинхрон мотор яратилган;
якка чўлғамли ишлаб чиқилган қутблар сони ўзгарувчан чулғам билан жиҳозланган икки тезликли асинхрон мотор “Олмалиқ КМК” акциядорлик жамиятига қарашли нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида ўрнатилган МШ-1 типли шарли тегирмон юритмасида жорий этилган (“Олмалиқ КМК” АЖнинг 2022 йил 22-ноябрдаги СЛ-7359-сонли маълумотномаси). Натижада, тегирмоннинг бир кунда қўшимча 450 кг маҳсулотни майдалаши ҳисобига, йиллик иқтисодий самарадорлик 132 192 000 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish