Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабожонова Гулбахор Қурбоназаровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Поливинилхлоридни карбамид ва тиокарбамид иштирокида модификациялаб анионитлар олиниши ва хоссалари», 02.00.06 – Юқори молекуляр бирикмалар (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/К418.
Илмий раҳбар: Мухамедиев Мухтаржан Ганиевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.09.2020.K.82.02.
Расмий оппонентлар: Адилов Равшан Иркинович, техника фанлари доктори профессор; Вохидова Ноира Рахимовна, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: карбамид ва тиокарбамид иштирокида модификациялаб поливинилхлорид анионитларини олиш ва уларнинг хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор гранулаланган пластикат поливинилхлоридни карбамид ва тиокарбамид иштирокида модификациялашнинг мақбул шароитлари аниқланган;
олинган анионитларнинг физик-кимёвий хоссаларини текшириш орқали юқори сорбцион хоссага, термик ва механик барқарорликка эга эканлиги аниқланган, ҳамда поливинилхлоридни мочевина билан модифкациялаб олинган РРЕ-2 анионитининг хоссалари саноат миқиёсида қўлланиладиган АН-31 анионитига яқинлиги исботланган;
анионитларга кобальт (II) ионлари сорбцияланишининг кинетика ҳамда термодинамикаси тадқиқ қилиш орқали ушбу жараёнларнинг ифодаловчи параметрлари ва сорбцияланиш механизми аниқланган;
РРЕ-2 анионити поливинлхлоридни тиомочевина билан модификациялаб олинган РРЕ-3 анионитга нисбатан юқори сорбцион хоссага эга эканлиги, ҳамда оқава сувларини Cr (VI) ионларидан юқори самара билан тозалашда бир-неча маротаба қўллаш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Поливинилхлорид пластикати асосидаги янги анионитни физик-кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
технологик эритмаларни тозалаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 27 сентабрдаги АА007090-сон маълумотномаси). Натижада, оқова сувларини Cr (VI) ионлардан тозаловчи мини ускуна яратиш имконини берган;
синтез қилинган РРЕ-2 анионити «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖда амалиётга жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2022 йил 27 сентабрдаги АА007090-сон маълумотномаси). Натижада, гальваник цех оқова сувлари таркибидаги Cr (VI) ионларнини миқдорини 0,05 мг/л гача камайтириш имконини берган;
поливинилхлорид асосида олинган анионитлар FA-F7-012 рақамли «Полифункционал таъсирли қатор металларнинг янги аралаш лигандли координацион бирикмаларининг синтези, тузилишларининг ўзига хослиги, реакцион қобилиятлари ва биологик хоссаларининг илмий асослари» мавзусидаги (2017-2020 йй) лойиҳада янги биологик фаолликка эга бўлган координацион бирикмалар сифатида анионитларга Cо (II) ионларини сорбция қилиш орқали олинган полимер металл комплексларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академясининг 2022 йил 9 ноябрдаги 4/1255-2820 -сон маълумотномаси). Натижада, янги биологик фаолликка эга полимер-металл комплекс олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish