Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринова Хулкар Шокировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қизилқум шароитида Indigofera tinctoria L. ўсимлигининг биоэкологик хусусиятлари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/В412.
Илмий раҳбар: Аллабердиев Рустамжон Хамраевич, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/27.02.2020.В.01.15.
Расмий оппонентлар: Хожиматов Олимжан Каххорович, биология фанлари доктори, профессор; Дусчанова Гулжан Мадримбаевна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қизилқум шароитида Indigofera tinctoria L. нинг биоэкологик хусусиятларини аниқлаш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқумнинг турли экологик шароитларида атмосфера ва намликка боғлиқ ҳолда I. tinctoria нинг ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари очиб берилган;
ўсимликнинг сув режими иқлимнинг қурғоқчил келган йилларида барқарор бўлиши аниқланган;
турнинг экологик муҳитга мослашиш хусусиятлари сув режимининг айрим кўрсаткичлари асосида очиб берилган;
барг ва поянинг анатомик тузилишига кўра турнинг мослашиш даражаси экологик яшаш шароитига боғлиқ ҳолда аниқланган;
турнинг турли экологик шароитлардаги биоэкологик хусусиятлари асосида амалиётда кўпайтиришга доир тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қизилқум шароитида Indigofera tinctoria L. нинг биоэкологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Навоий вилояти чўл ҳудудларида I. tinctoria L. нинг иқлимлаштириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 27 сентябрдаги  04-01/10-264 сон маълумотномаси). Натижада, I. tinctoria L. ўсимлиги Навоий вилояти иқлим шароитига тўлиқ мослаштирилган, тупроқ экологик ҳолатининг сифати яхшиланган ҳамда вилоят ҳудудининг биохилмахиллигини истиқболли ўсимликлар билан бойитиш имконини берган;
I. tinctoria L. ўсимлигидан  чўл ҳудудларида юқори биомасса олиниши юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси фаолияти амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 27 сентябрдаги  04-01/10-264-сон маълумотномаси).  Натижада, I. tinctoria L. ўсимлигидан саноат учун биомасса етиштириб бериш, сифатли хом-ашё олиш ҳамда ҳудудлар экосистемасини мақбуллаштириш ва барқарорлигини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish