Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаолимов Элмурод Исмоиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ишемия шароитида юрак митохондрияси дисфунксиясини баъзи флавоноидлар билан коррексиялаш истиқболлари», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B488.
Илмий раҳбар: Aбдуллайев Ғофуржон Раҳимжанович, биология фанлари доктори.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Саидбайева Лола Муҳаммедовна, биология фанлари доктори, профессор; Омонтурдиев Сирожиддин Зоирович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: соғлом ва експериментал ишемия моделида каламуш юрак митохондрияси дисфунксиясини софорафлавонозид (СФЛ) ва нарциссин флавоноидлари билан коррексиялашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СФЛ ва нарциссиннинг илк бор юрак митохондриясида мембранафаол хоссалари аниқланган;
in vitro тажрибаларда СФЛ ва нарциссин флавоноидлари соғлом каламушлардан ажратилган юрак митохондриясининг mPTPга ингибирловчи, mitoKATF-канали ҳамда пассив ион ўтказувчанлигига фаолловчи таъсири аниқланган;
СФЛ ва нарциссин флавоноидлари експериментал ишемияли каламушлар юрак митохондрияси юқори ўтказувчан порасини ингибирлаши ва митоКAТФ-канали фаоллигини қайта тиклаши аниқланган;
ишемия шароитида СФЛ ва нарциссин флавоноидларининг юрак митохондриясининг Фе2+/ситрат билан индуцирланган LPOga ингибирловчи, MDA миқдорини камайтириши ва антиоксидант ферментлар фаоллигини қайта тиклаши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Флавоноид бирикмаларнинг ишемия моделида каламуш юрак митохондрияси мембранавий бузилишларини коррексиялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
адреналин билан чақирилган ишемия шароитида кемпферол-3-О--Д-софорозид ва нарциссин флавоноидларининг юрак митохондрияси мембранаси ўтказувчанлигини қайта тикловчи хусусиятларидан Сургут давлат университетининг «Технологии выращивания и извлечения биологически активных соединений северных ягодных культур и лекарственных трав (ЮграБиоФарм)» лойиҳасида флавоноидларнинг антиоксидант ва кардиопротектор хоссаларини аниқлаш ва баҳолашда фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2022 йил 13 сентабрдаги 03-01/337-сон маълумотномаси). Натижада, ёшга боғлиқ касалликларда флавоноидларининг антиоксидант ва кардиопротектор таъсир механизмларини ёритишга ва муҳим биологик фаол табиий бирикмаларни аниқлаш имконини берган;
експериментал ишемия моделида софорафлавонозид ва нарциссин флавоноидларининг каламушлар юрак митохондрияси дисфунксиясини коррексияловчи хоссаларидан №ТA-ФA-Ф7-008 «Табиий терпеноид ва фенол бирикмаларни ўрганиш ҳамда улар асосида тиббиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги учун дори воситалари яратиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида дори воситалар яратиш учун Alhagi canescens ва Crocus sativus ўсимликларидан ажратилган индивидуал ҳолдаги нарциссин ҳамда софорафлавонозид гликозид ҳолдаги флавоноидлар учун структурага оид хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 27 октабрдаги 4/1255-2706-сон маълумотномаси). Натижада биологик фаолликлари ўрганилган флавоноидлардан юқори биофаол ва антиоксидант хусусусиятга ега бўлган бирикмаларни танлаб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish