Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилов Ҳусниддин Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритида артроскопик дебридемент ва проксимал фибуляр остеотомия усулида даволашни оптималлаштириш», 14.00.22–Травматология ва ортопедия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Tib3062.
Илмий раҳбар: Ирисметов Муроджон Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази. DSc.04/30.12. 2019.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Ўринбаев Пайзулла Ўринбаевич, тиббиёт фанлари доктори; Хамроев Алишер Шахобович. тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт унверситети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тизза бўғими деформацияловчи остеоартрити    варусли деформацияси билан оғриган беморларда артроскопик дебридемент ва проксимал фибуляр остеотомия усулини комплекс қўллаш орқали даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тизза бўғими остеоартрити бўлган беморларда варусли деформацияси белгиларининг намоён бўлиши бўғимдаги дегенератив-дистрофик ўзгаришлар ва варус оғиш чизиғининг биомеханик ўққа таъсири билан боғлиқ эканлиги  исботланган;
тизза бўғими остеоартритида жарроҳлик йўли билан даволаш тактикасини белгилаш учун бўғим ички структураси ўзгаришлари хажми билан бир қаторда бўғим варус даражаси ҳажмини ҳисоблаш муҳимлиги исботланган; 
тизза бўғими остеоартритида KSS шкаласи бўйича варус оғиш даражаси 5 градусгача ва рентгенологик бўғим оралиқ масофаси α бурчаги ўртача 7,8-8,4 градус бўлганда  диагностик артроскопия ва  бўғим дебридементи амалиёти  учун кўрсатма эканлиги исботланган;
тизза бўғими остеоартритида KSS шкаласи бўйича варус оғиш даражаси 5-10 ва 10 градусдан ортиқ бўлганда ва рентгенологик бўғим оралиқ масофаси α бурчаги ўртача 4,2-7,6 градусни ташкил этганда  диагностик артроскопия,  бўғим дебридементи ва фибуляр проксимал остеотомия амалиёти  учун кўрсатма эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Тизза бўғими деформацияловчи остеоартритида  артроскопик дебридемент ва проксимал фибуляр  остеотомияни комплекс қўллаб даволашни оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрити даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар  асосида «Тизза бўғими деформацияловчи артрозини даволаш усули» Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали модели тасдиқланган (№FAP 01859, 07.08.2020). Олинган натижалар тизза бўғими фаолиятини тиклашга имкон берган;
тизза бўғими деформацияловчи остеоартрити даволаш усулини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Турли даражадаги тизза бўғими деформацияловчи остеоартритларида каминвазив оператив даво тактикасини танлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 апрелдаги 8н-р/402-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома турли даражадаги тизза бўғими деформацияловчи остеоартритларида кам инвазив оператив даво тактикасини танлаш имконини берган;
олинган натижалар  амалий соғлиқни сақлашда, жумладан, Бухоро вилоят  кўп тармоқли тиббиёт маркази, Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий тиббиёт маркази Самарқанд филиали амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 7 июндаги 8н-р\275-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар тизза бўғими деформацияловчи остеоартиритининг оғирлиги ва бўғим варус даражасини аниқлаш, шунга кўра даво тактикасини танлаш ва беморларни даволаниш муддатларини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар (90%)ни олдини олади ва тизза бўғими эндопротезлаш (96,49%) ни камайтириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish