Sayt test rejimida ishlamoqda

Айтимбетов Махсетбай Зинатдин улининг

фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим мактаблари тизими тараққиёти (XX аср охири XXI аср бошларида)», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Ped11.

Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01

Расмий оппонентлар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим мактаблари ривожланишининг асосий йўналишларини таҳлил этиш асосида илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

истиқболда Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим мактаблари таълим-тарбия тизимини ривожлантиришнинг прогностик кўрсаткичлари (миқдор ва сифат индикаторлари, динамик тавсифи) синергетик, герменевтик, антропологик ва феноменологик тамойиллар бўйича такомиллаштирилган;

умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиш сифати мониторинги технологиясининг квалиметрик босқичлари ҳамда натижавийлик компоненти ўз-ўзини баҳолаш ва ўз-ўзини ривожлантириш мезонлари асосида такомиллаштирилган;

умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-услубий таъминотни яратишнинг истиқболли моделининг таълим мазмуни, ташкил этиш ва ўқитиш сифатини бошқариш компонентлари инновацион фаолиятнинг узлуксиз методик хизмат кўрсатиш, ўқувчиларда ижтимоий интеллектни ривожлантириш технологияси бўйича  такомиллаштирилган;

умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясининг натижавийлик, қайта алоқаларнинг интенсивлиги, педагогик назоратнинг интерактивлиги мезонларини интеграциялаш асосида такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон умумий ўрта таълим мактаблари тизими тараққиёти бўйича тадқиқот ишидан олинган натижалар асосида:

Қорақалпоғистонда истиқболда умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия тизимини ривожлантиришнинг прогностик кўрсаткичлари, умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиш сифати мониторинги технологиясини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3289 сон қарори билан тасдиқланган “Тингловчиларнинг педагогик амалиётини ташкил этиш” ва “Битирув ишини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Низомларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги 05-04/5-01/52-сон маълумотномаси). Натижада Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг такомиллаштирилган ўқув-услубий таъминоти ишлаб чиқилган;

умумий ўрта таълим мактабларида ўқув-услубий таъминотни яратишнинг иқтиқболли моделини такомиллаштиришга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  24 октябрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11 синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 868-сон Қарори билан тасдиқланган 10-11 синфлари ўқувчиларига касбий таълим беришнинг иш дафтари ва ўқув-методик мажмуаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 15 январдаги 05-04/5-01/52-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистонда ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини ташкил этишнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;

тарбия технологиясининг натижавийлик, қайта алоқаларнинг интенсивлиги, педагогик назоратнинг интерактивлиги мезонлари бўйича умумий ўрта таълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга  доир таклифлардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг “Қорақалпоқ миллийменталитетини ўқувчи-ёшларга сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида таълим амалиётига татбиқ этилган. Натижада ўқувчи-ёшларга миллий менталитетни сингдиришда халқ педагогикаси ва замонавий профилактик технологияларини интеграциялаш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish