Sayt test rejimida ishlamoqda

Насурова Камолахон Равшановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришнинг молиявий механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt522. 
Илмий раҳбар: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тoшкeнт мoлия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садирдин Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плeхaнoв нoмидaги Рoссия иқтисодиёт унивeрситeтининг Тoшкeнт шaҳридaги филиaли.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришнинг молиявий механизмини такомиллаштиришга йўналтирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг ҳудудий қамров
даражасини кенгайтиришда оилавий, давлат-хусусий шерикчилик ва хусусий шаклдаги мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилган кафиллик ва компенсация фондларини ташкил этиш таклиф этилган;
давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш дастури 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари имтиёзли кредитлар (қарзлар)и ҳисобидан  тижорат банкларига қўшимча маблағлар ажратиш таклиф этилган;
болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси паст бўлган туманларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратиш таклиф этилган;
қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим
ташкилотлари фаолиятини молиялаштиришни давлат капитали иштиро-кидаги йирик корхона ва ташкилотларга ўтказиш орқали давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг йиллик ўсиш суръатини оптималлаштириш асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришнинг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятининг ҳудудий қамров
даражасини кенгайтиришда: оилавий, давлат-хусусий шерикчилик ва хусусий шаклдаги мактабгача таълимни ривожлантиришга йўналтирилган кафиллик ва компенсация фондларини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 26 июлдаги 03-03/2-2026-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф мактабгача таълимга хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва қамров даражасини 80 фоизгача ошириш имкониятларини кенгайтириш учун хизмат қилган;
давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш дастури 25 фоиздан кам бўлмаган ҳажмда бажарилган битимлар бўйича кредитларни молиялаштириш учун халқаро молия институтлари имтиёзли кредитлар (қарзлар)и ҳисобидан  тижорат банкларига қўшимча маблағлар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581 –сон « Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 26 июлдаги 03-03/2-2026-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган вазифалар ижроси доирасида халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитларини жалб қилиш билан боғлиқ таъриф ва имтиёзлар тизими шакллантирилиб, ҳудудларда самарадорлик кўрсаткичи пастлиги сабабли молиялаштириш имконияти чекланган лойиҳалар доирасида 3,9 трлн. сўмлик шартномалар имзоланиб, кредитларни ўз вақтида қайтариш билан боғлиқ 4,2 трлн. сўмлик самарадорликка эришилган;
болаларни мактабгача таълимга қамров даражаси паст бўлган туманларда давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 фоизлик ставкада кредитлар ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144 –сон «Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида»ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 26 июлдаги 03-03/2-2026-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида кредит портфелининг йиллик тузилмавий таркибини шакллантирилиши кредит олувчиларнинг кредит қарзларини қайтариш имкониятини кенгайтирган. Кредит имтиёзлари қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш билан боғлиқ муаммоли жараёнларга нисбатан таъриф тизимини шакллантириш орқали 10 йиллик кредит шартномалари имзоланган;
қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим
ташкилотлари фаолиятини молиялаштиришни давлат капитали иштироки-даги йирик корхона ва ташкилотларга ўтказиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мактабгача таълим ташкилоти-корхона-давлат тизими лойихасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим  вазирлигининг 2022 йил 26 июлдаги 03-03/2-2026-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудларда таълим ташкилотлари сонининг оптимал нисбатини таъминлаш,  мактабгача таълим ташкилотларининг моддий-техник базасини шакллантириш мақсадида давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг йиллик ўсиш суръатини оптималлаштириш, мактабгача таълим ташкилотларининг малакали педагог кадрлар билан таъминлаш мақсадида кадрлар тайёрлаш-нинг мактабгача таълим ташкилоти-корхона-давлат тизимини йўлга қўйишга асос яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish