Изетаева Гулбахар Кеунимжаевнанинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида математик анализ ўқув фанини модулли технология асосида ўқитиш методикаси” (“Математика” таълими йўналиши мисолида), 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (пеагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped116.
Илмий раҳбар: Тожиев Мамаражаб, педагогика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, Қорақалпоқ давлат университети, Урганч давлат университети, DSc.28.12.2017.Ped.58.01.
Расмий оппонентлар: Камалов Амангелди Базарбаевич, физика-математика фанлари доктори, Абдуқодиров Абдуқаҳҳор Абдувакильевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида математик анализ ўқув фанини ўқитишни модулли таълим технологияси асосида ташкил этишнингуслубий асосларини белгилаш ҳамда улардан амалда фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқитишга тизимли ёндашувни дидактик имкониятлари, ўқув машғулотларини лойиҳалаштиришнинг ихтирочилик, моделлаштириш ва эксперимент компонентлари мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
математик анализ фанини ўқитишнинг методик имкониятлари модулли ўқитиш технологиясининг функционал омиллари(педагогик-психологик, концептуал, технологик, инновацион)ни тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
буюртмачи талаблари асосида амалий машғулотларнинг лойиҳаларини тузиш методикаси, баҳолаш-назорат компонентлари мазмуни аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида математик анализ фанини модулли технологиядан фойдаланиб ўқув машғулотларини лойиҳалаш асосида таълим жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Математика таълими йўналишида математик анализ фанини модулли технология бўйича ўқитишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
модулли таълим технологияси “110000-Педагогика” замонавий педагогик технологияни ақилона танлаб олиш, ижодий ёндашув асосида технологиялар танлаш компетенциялар тизими бакалавриат йўналишлари Давлат таълим стандарти (12.18.14. “Узстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган №1-2570) мазмунига сингдирилган. Мазкур технологиялар олий таълим муассасалари битирувчиларига қўйиладиган Малака талабларини ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштирилган ўқув дастур, дарслик, ўқув қулланмаларни яратишга хизмат қилган.
олий таълим муассасаларида математик анализ фанининг ўқув машғулотларини модулли технология тамойилларига кўра лойиҳалаб ўқитишга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2007 – 2011 йилларга мўлжалланган фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасидаги ОТ-Ф8-208 рақамли – “Таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологиялар ва илғор тажрибаларни жорий этишнинг илмий-назарий асослари”, 2015 йил 6 мартдаги “Вазирлик тизимида бажарилиши 2015-2017 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар дастури доирасидаги лойиҳаларни амалга киритиш тўғрисида”ги 84-сонли буйруғи асосида А-1-33 – “Олий таълим муассасаларидаги ўқув фанларининг модулли ўқитиш методикаси ва амалиёти (“Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналиши мисолида)” мавзусидаги амалий лойиҳалар режасининг тегишли бандлари бўйича “Математик анализ фани ўқув машғулотларининг лойиҳалари” ва “Олий математика фани ўқув машғулотларининг лойиҳалари” мавзусидаги ўқув ва услубий қўлланмалар нашр этилган ва таълим амалиётига жорий қилинган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1115-сон маълумотномаси). Натижада ўқув адабиётлар мазмуни такомиллаштирилган ҳамда талабалар билим сифати оширилган;
ўқув машғулотларнинг лойиҳаларини тузиш методикаси, баҳолаш-назорат компонентлари мазмуни аниқлаштириш, талабаларнинг мустақил масала ечиш ва исботлаш кўникмаларини шакллантириш ҳамда таълимга интерактив методларни қўллаб таълим самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар таълим амалиётига жорий этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 мартдаги 89-03-1115-сон маълумотномаси). Натижада бу тавсиялар талабаларнинг билим даражасини кенгайтиришга хизмат этган.