Sayt test rejimida ishlamoqda

Одилова Гулжамол Рустамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет билан касалланган болаларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларининг морфометрик  қиёсий характеристикаси», 14.00.02 – Морфология; 14.00.08 - Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.DSc/Tib733.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Бахритдинова Фазилат Ариповна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Исломов Зиёвиддин Садриддинович, тиббиёт фанлари доктори; Калашникова Светлана Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессори
Етакчи ташкилот: «Болтиқ Федерал университети» (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қандли диабет билан касалланган болалар ва ўсмирларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларининг морфометрик параметрларини ёшга боғлик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлом болалар ва ўсмирларда шох парданинг морфометрик параметрлари беморнинг ёшига ва клиник рефракцияга боғлик бўлмаган интеграл ва барқарор параметр эканлиги исботланган; 
гавхар ва шишасимон тананинг морфометрик параметрлари юқори даражали миопиянинг эрта ташҳиси ва ривожла-нишининг прогностик белгиларидан бири эканлиги асосланган; 
миопияси бўлган беморларда макула қалинлиги миопия даражасига тўғридан тўғри корреляцион боғликликда ва беморларнинг ёшига қараб тескари эканлиги исботланган;
миопияси бўлмаган ва миопияси бўлган болаларда кўз туби марказий веналарининг кўрсатгичлари беморларнинг ёшига бевосита боғликлиги, иккинчи ҳолда рефракция даражасига бевосита боғликлик мавжудлиги аниқланган. 
тўр парда марказий артерияси, шунингдек миопия ва қандли диабет билан касалланган болаларнинг ёши билан торайиб, бу болаларда қандли диабет ва миопиянинг олдини олиш ва ташхислаш учун маълумот берувчи кўрсатгичлиги аниқлаган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қандли диабет билан касалланган болалар ва ўсмирлар кўз оптик муҳитларини ультратовушли органометрик ўлчамлари ва кўз туби элементларини оптик когерент томография билан фундус камерада  текширилган  кўрсаткичлари  уларнинг жисмоний ривожланиши билан боғлиқлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қандли диабет билан касалланган  ўғил ва қиз болаларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларида  ультратовуш ва оптик когерент томография текшируви асосида ўзгаришларни аниқлаш йўналишида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича «Қандли диабет ва миопияси бўлган болаларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларининг морфометрик хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 8н-р/1243-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома  қандли диабет билан касалланган  қиз ва ўғил болаларда кўз олмаси параметри морфометрик ўлчамлари хусусиятларини баҳолаш самарадорлигини оширишга имкон берган;
қандли диабет билан касалланган  ўғил ва қиз болаларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларида  ультратовуш ва оптик когерент томография текшируви асосида ўзгаришларни аниқлаш йўналишида олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари бўйича «Қандли диабет 1-типи ва миопияси бўлган болаларда кўз оптик муҳитлари ва кўз туби элементларининг морфометрик параметрларини текшириш натижалари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 9 ноябрдаги 8н-р/1242-сон маълумотномаси). Услубий тавсиянома  қандли диабет билан касалланган  қиз ва ўғил болаларда кўз олмаси параметри морфометрик ўлчамлари натижаларини баҳолаш самарадорлигини оширишга имкон берган;
қандли диабет билан касалланган ўғил ва қиз болаларда кўз олмаси параметрининг морфометрик кўрсаткичларини ўрганиш ва баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётга, жумладан, Бухоро вилояти эндокринология диспансери, Бухоро шахар кўп тармоқли тиббиёт бирлашмаси, Вобкент туман тиббиёт бирлашмаси ва Жондор туман тиббиёт бирлашмаси амалий фаолиятига тадбиқ қилинган, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 7 январдаги 8н-з/17-сон маълумотномаси).Олинган натижаларининг клиник амалиётга жорий қилиниши  қандли диабет билан касалланган болалар кўз олмасидаги морфометрик кўрсаткичларининг ёшга оид ўзгаришини эрта аниқлаш, ногиронликни олдини олиш ва даволаш профилактик ёрдам сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish