Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортикова Наргиза Хайруллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Амбулатор стоматологик қабулда болаларнинг психоэмоционал стрессини тўгирлаш орқали даволаш ва профилактика чораларининг самарадорлигини ошириш», 14.00.21-стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Tib.1440.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори. профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Бекжанова Ольга Есеновна,тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич,тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади амбулатор тиш шифокори қабулида болаларнинг руҳий эмоционал зўриқишни тўғирлаш орқали комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор амбулатор стоматолог қабулида болаларда руҳий эмоционал зўриқишнинг Кердо вегетатив индекси ҳажмининг ишончли камайишига тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлиги исботланган;
икки омилли дисперсион таҳлил натижасида беморлардаги руҳий эмоционал зўриқишни даволаш натижасида визуал ва ўлчаб назорат қилишда асосий гуруҳ беморларининг 68,5 %да симпатикотония, назорат гуруҳи беморларининг 5%да эйтониянинг аниқланганлиги орқали тиш шифокори қабулидаги шароитларга тезроқ мослашиши исботланган.
кучли безовталик хиссига тушадиган болаларда руҳий-эмоционал зўриқишни даволашдан кейин аралаш сўлакда кортизоли даражаси камайиши исботланган;
илк бор болаларда стоматологик қўрқув ва хаяжонни барқарорлаштиришда шахсийлаштирилган ёндашув қўлланилиши орқали психоэмоционал стрессни яхшиланганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Амбулатор стоматолог қабулида болаларда стоматологик безовталик ташхисини қўйиш ва бунинг олдини олиш чораларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
стоматолог қабулида беморларнинг психоэмоционал зўриқиш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Стоматолог қабулида беморларнинг психоэмоционал зўриқиш холати” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 11 апрелдаги 8н-р/1068-сон) Ушбу тавсиянома психоэмоционал зўриқиш ҳолати сабабларини аниқлаш усулини қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган;
стоматолог қабулида беморларнинг психоэмоционал ҳолати  бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Стоматолог қабулида беморларнинг психоэмоционал стрессини олдини олиш” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-р/1066-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома  беморларнинг психоэмоционал стрессини олдини олиш усулларини мақбуллаштириш (оптималлаштириш) орқали стрессни камайтириш имконини яратган;
амбулатор стоматологик қабулда болаларнинг психоэмоционал стрессини тўгирлаш бўйича илмий тадқиқот натижалари амалий соғлиқни сақлашга, жумладан, Сурхандарё вилоят болалар стоматологик поликлиникаси ва Самарканд вилоят ихтисослаштирилган болалар стоматологик поликлиникаси фаолиятига татбиқ этилдган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 24 декабрдаги 08-40952-сон маълумотномаси). Натижада психоэмоционал стрессини тўғирлаш орқали даволаш муддатини қисқартириш ва профилактика чораларининг самарадорлигини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish