Садибақосев Ҳабибулло Шодибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар ва уларнинг сиёсий тадқиқотлардаги акси», 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ss322.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шерзод Мажидович, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSс.11/25.08.2022.S.24.02.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Аблат, тарих фанлар доктори, профессор; Акрамов Жаҳонгир Жуманазарович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: XXI асрда фундаментал трансформациялар ва уларнинг сиёсий тадқиқотлардаги ўрнини аниқлаш орқали, Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли, истиқболлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар ва “Фундаментал трансформациялар” тушунчаси сиёсий фанлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилинди, трансформацион ҳолатларнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
жаҳон мамлакатлари сиёсий тараққиёти хусусиятлари ва ривожланиш моделларини комплекс илмий тадқиқ этилди ва Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш учун тавсиялар илмий асосланган;
глобаллашув шароитида ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар, ва замонавий халқаро муносабатлардаги концептуал қарашларнинг янгича хусусиятларининг сиёсий тадқиқотлардаги акс эттирилиши тизимли тарзда очиб берилган;
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари, янгича ёндашувлари, тараққиёт стратегияси доирасида фундаментал трансформациялашувни сиёсий тадқиқотларда акс этиш зарурати илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар ва “Фундаментал трансформациялар” тушунчаси сиёсий фанлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилиниб, трансформацион ҳолатларнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 20 январдаги №0203/365 - сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ишида келтирилган назарий хулоса ва илмий натижалардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун мўлжалланган “Халқаро муносабатга кириш”, “Халқаро муносабатларнинг нодавлат механизмлари”, “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” каби ўқув қўлланма ва дарсликларнинг яратилишида фойдаланилган;
жаҳон мамлакатлари сиёсий тараққиёти хусусиятлари ва ривожланиш моделларини комплекс илмий тадқиқ этилди ва Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 январдаги 01/1-21 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши ва келтирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган;
тадқиқот иши ҳамда ундаги янги талқин ва мулоҳазалар ва келтирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан 2021 йил 20 майда ўтказилган “ХХI асрда Марказий Осиё мамлакатларининг қўшничилик маданияти” мавзусида халқаро онлайн конференция хулосаларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада, глобаллашув шароитида ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар, ва замонавий халқаро муносабатлардаги концептуал қарашларнинг янгича хусусиятларининг сиёсий тадқиқотлардаги акс эттирилиши тизимли тарзда очиб берилган;
диссертация ишида илгари сурилган амалий таклиф ва мулоҳазаларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан аҳолининг сиёсий фаоллиги ва манфаатларини ривожлантиришнинг аниқ усуллари ва технологияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2022 йил 18 мартдаги № 05-1/206 сонли маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари, янгича ёндашувлари, тараққиёт стратегияси доирасида фундаментал трансформациялашувни сиёсий тадқиқотларда акс этиш зарурати илмий асосланган;
жамиятда янгиланиш ва ўзгаришлар бўлаётган ҳозирги даврда барча соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тадқиқот ишида келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада 2021 14-16 центябр кунлари “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро форум материаллари ва хулосаларини шакллантиришда фойдаланилган. Шунингдек, тадқиқотчи томонидан билдирилган илмий фикрлар ва чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи IХ “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлими концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
тадқиқотда таклиф этилган АҚШ ва Европа мамлакатларининг етакчи тадқиқот институтлари ва уларнинг халқаро муносабатларга янгича ёндашувлари ҳамда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари бўйича янгича ёндашувларга оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада 2022 йил 26 январда Малайзия Ислом Институти билан ҳамкорликда ўтказилган “Мусулмон дунёси алломаларининг жаҳонда тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-форумда тайёрланган маълумотлардан ҳамда 2022 йил 7 февралда ўтказилган “Халқаро алоқаларининг янгича босқичи: ўзаро ҳамкорликдан амалий натижалар сари” мавзусидаги матбуот анжумани дастурларини тайёрлашда фойдаланилган.