Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухаматханова Римма Фаильевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «artemisia туркумининг seriphidium тури ўсимликларининг иккиламчи метаболитлари», 02.00.10–Биоорганик кимё (кимё фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/K55.

Илмий раҳбар: Арипова Салима Фазиловна, кимё фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, Ўзбекистон Миллий университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.27.06.2017.К/В/Т.37.01.

Расмий оппонентлар: Рахманбердиева Раъно Каримовна, кимё фанлари доктори; Абдуллажонова Нодира Ғуломжоновна, кимё фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Artemisia lehmanniana Bunge, A. leucotricha Krasch. ex Ladyg., Artemisia korshinskyi Krash. ex Poljak. ва A. tenuisecta Nevski. ўсимликларининг иккиламчи метаболитларини ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ҳамда биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Artemisia туркум Seriphidium кенжа туркуми ўсимлигининг тўрт туридан (Artemisia lehmanniana Bunge, A. leucotricha Krasch. ex Ladyg., A. korshinskyi Krash. ex Poljak. и A. tenuisecta Nevski.) 15 та терпеноид , 7 та фенол бирикмалар ажратиб олинган;

ўсимликларни 4 та туридан маълум моддалар 1 та монотерпеноид, 4 та сесквитерпен лактон, 5 та тритерпеноид, 6 та флавоноид, 1 та кумарин идентификация қилинган;

янги бешта терпеноидлар (1 та монотерпен альдегид, 2 та сесквитерпен лактонлар ва Artemisia туркуми ўсимликлардан илк 2 та дитерпеноид алкалоидлар) ажратиб олинган ва уларнинг тузилиши исботланган;

артекорин ва α-сантонин терпеноидларининг сувда эрувчан ҳосила-ларининг аритмияга ҳамда вирусларга қарши юқори фаоллиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Artemisia туркуми Seriphidium кенжа туркуми ўсимликларининг тўртта туридан иккиламчи метаболитларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:

артекорин галогенгидратларининг антиаритмик фаоллигига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (19.04.2013 й., № IAP 04685). Натижада артекорин алкалоиди ва унинг галогенгидратларидан тиббиёт учун янги антиаритмияга қарши дори воситаси яратиш имконини берган;

Artemisia туридан ажратилган моддаларнинг кимёвий тузилиши ва уларнинг спектрал анализ натижалари етакчи хорижий илмий журналларда терпеноидлар ва фенол бирикмалар тузилишини аниқлашда фойдаланилган (Natural Product Report, 2001, V. 18, 650-673, ResearchGate, IF–4.69; Natural Product Report, 2006, V. 23, 699-734, ResearchGate, IF–9.46; Natural Product Report, 2012, V. 29, 1334-1366, SciJournal, IF–10.178; Natural Product Report, 2013, V. 30, 1226-1264, SciJournal, IF–10.715). Тадқиқот натижаларининг қўлланилиши бирикмаларнинг структуравий тузилишларини аниқлаш имконини берган;

Artemisia tenuisecta дан олингансесквитерпен лактон α-сантонин ФА-А11-Т035 рақамли «Гельминтлар ва лямблияларга қарши кенг спектрга эга комплекс дори воситаси яратиш» мавзусидаги лойиҳада сесквитерпен лактон α-сантонин гельминтларга қарши фаоллигини таққослашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 30 январдаги 4/1255-231-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилишисесквитерпен лактонлар гельминтларга қарши фаолликни аниқлаш имконини берган;

Олтита ажратилган бирикманинг тузилиши Англиядаги халқаро маълумотлар базасига киритилган (The Cambrige Structural Database, https:// www.ccdc.cam.ac.uk/structures/) ва уларга TITMAL 679988, ECETOV 1148491, zerkak 252386, ZERKEO 916272, XATPOY 249892, XATPUE 249893 ID рақамлари орқали рўйхатдан ўтказилган. Натижада базага киритилган ўхшаш моддаларнинг фазовий тузилишларини ва электрон дастурларни қўллаган ҳолда потенциал фармакологик фаолиятни аниқлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish