Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамов Илхомжон Бахтиёровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фертил ёшдаги аёлларда герниопластика усулини танлашда дифференциал ёндашув», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2913.
Илмий раҳбар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Лигай Руслан Ефимович, тиббиёт фанлари доктори; Салахиддинов Камолиддин Зухриддинович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: «А.В.Вишневский номидаги хирургия миллий тадқиқот маркази.» (Россия федератцияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аллогерниопластика усулини танлашга табақалаштирилган ёндашувни асослаш орқали фертил ёшдаги аёлларни қорин олд деворининг чурраси билан жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳомиладорлик пайтида унинг турли даврларида қорин олд девори тўқималарида механик ўзгаришларни симуляция қиладиган тажрибавий модел ишлаб чиқилган;
«ҳомиладорлик»нинг тажрибавий моделида қорин олд деворининг маълум бир қисмларининг чўзилувчанлиги турли хил алломатериаллар ёрдамида аниқланган;
фертил ёшдаги аёлларда қориннинг олд девори чуррасида герниопластика усулини танлашнинг оптимал схемаси асосланган;
такомиллаштирилган ёндашувнинг клиник самарадорлиги баҳоланган ва фертил ёшдаги аёлларда герниопластикани танлашга анъанавий ёндашув билан баҳо бериш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аллогерниопластика усулини танлашга табақалаштирилган ёндашувни асослаш орқали фертил ёшдаги аёлларни қорин олд деворининг чурраси билан жарроҳлик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган натижалар асосида:
туғруқ ёшидаги аёлларда қориннинг олд девори чурраларига дифференциал ёндашув асосида даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Фертил ёшдаги аёлларда ташқи қорин чурраларини хирургик даволаш тактикасини танлашда замонавий ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 сентябр 8н-p/981-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома фертил ёшдаги аёлларда ташқи қорин чурраларини хирургик даволаш тактикасини танлашда замонавий усулларни қўллаш имконини берган;
фертил ёшдаги аёлларда герниопластика усулини танлашда дифференциал ёндашув бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан,   Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Самарқанд давлат тиббиёт университети биринчи сон клиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 23 сетябрдаги 8н-д/489-сон маълумотномаси). Тадбиқ қилинган натижалар операциядан кейинги эрта даврда жарроҳлик асоратларининг частотасини 13,4 дан 6,3% гача ишонарли даражада камайтиришга ва узоқ муддатли даврда қайталанишларнинг улушини 8,5 дан 1,6% гача ҳамда беморлар ҳаётига хавф туғдирувчи асоратлар сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish