Кулдашева Шахноза Абдулазизовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўпфункционал структурантлар билан кўчма қумларни мустаҳкамлашнинг коллоид-кимёвий қонуниятлари», 02.00.11–Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.DSc/К34.
Илмий маслаҳатчи: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент кимё-технология институти, DSc.27.06.2017.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Саидакбар Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Хамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор; Нарметова Гулнара Розикуловна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: сувда эрувчан СФМ ва саноат чиқиндилари асосида олинган кўпфункционал структурантлар ёрдамида тузли тупроқ ва кўчма қумларни кимёвий қотиришнинг коллоид-кимёвий қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчма тузли тупроқ ва қумларни кимёвий мустаҳкамлаш учун реагентлар композициясини танлашнинг коллоид-кимёвий принциплари аниқланган;
кимёвий реагентлар ва саноат чиқиндиларидан ташкил топган кўпкомпонентли структурантларнинг эркин қум дисперсияларини мустаҳкамлаш механизмлари асосланган;
кўчма тузли-қум дисперсларига сувда эрувчан полимерлар билан ишлов берилганда, полимер икки ўлчамли структурадан уч ўлчамли структурага ўтиши ва сувда эримайдиган полимерларга айланиши аниқланган;
кўчма тузли тупроқ-қумларни мустаҳкамлаш учун таклиф қилинаётган усуллар асосида тупроқ-қум юза қатламининг механик мустаҳкамлиги 2,6–3,0 МПа гача ва сувга чидамли агрегатлар миқдори 70–80% бўлганда фитомелиоратция жараёнини амалга оширишнинг энг мақбул шароити аниқланган;
кўчма тузли тупроқларга оҳак, кул ва комплекс қўшилмалар Са(ОН)2+СДБ ва Са(ОН)2+ЭГ таъсири натижасида уларнинг «тупроқ-туз-сув-мелиорант-қўшимча» системасида сувда эрувчан тузлар билан бирикиб, гел ҳолатидаги янги маҳсулот ҳосил бўлиши натижасида уларнинг тупроқ зарраларида адсорбция ва адгезияга учраши юзада мустаҳкам структура ҳосил қилиш механизми асосланган;
қўшилмалар (дарахт қипиғи, хазанг, кул ва ҳ.к.) дан фойдаланиш ўсимлик унишини яхшилашга ёрдам беради, шунингдек композицион қўшилмаларнинг “юмшоқ” бириктирувчи таъсирини яхшилашда ёрдам берувчи мустаҳкамловчи қобиқнинг ғовак ва намлик шароитини ошириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Орол ва Сурхондарё кўчма тупроқ ва қумларини мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган кимёвий реагентлар композициясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кимёвий реагентлар ва саноат чиқиндилари асосида яратилганянги композициялар Оролнинг Кўк-Дарё бўйлари кўчма тупроқ қумларини мустаҳкамлашда амалиётга жорий этилган (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 12 декабрдаги 03/1-6643-сон маълумотномаси). Натижада КГС реагенти ва дарахт қипиғи композицияларидан фойдаланиб, мустаҳкам қатлам (мустаҳкамлиги 0,77–3,1 МПа ва сувга чидамлилиги 29,8–74,75%) ҳосил қилиш имконини берган;
сувда эрувчан полимер МПК-1 ва қўшимчалар (дарахт қипиғи, хазанг, оҳак, кул ва б.қ) асосидаги янги композициялар Сурхондарё чўл ҳудудлари кўчма қумларини мустаҳкамлашда жорий этилган (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 12 декабрдаги 03/1-6643-сон маълумотномаси). Натижада МПК-1 полимери ва дарахт қипиғи композицияларидан фойдаланиб, мустаҳкам қатлам (мустаҳкамлиги 0,70–3,16 МПа ва сувга чидамлилиги 31,8–81,28%) ҳосил қилиш имконини берган;
Орол кўчма тупроқ ва қумларини мустаҳкамлаб, фитомелиорация имкониятини инобатга олиб ишлаб чиқилган комплекс усул амалиётга жорий қилинган (Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2017 йил 12 декабрдаги 03/1-6643-сон маълумотномаси). Натижада комплекс қўшилмалар билан ишлов берилган тупроқ ва қумларда тузга чидамли ўсимликлар ўстириш имконини берган;
атроф-муҳитни муҳофаза қилишда тупроқни сув ва шамол эрозиясидан муҳофаза қилиш, чўлланиш муаммосини олдини олиш, шунингдек атмосфера ҳавоси, сув ресурсларини муҳофаза қилиш натижалари асосида «5850200-экология ва табиатдан фойдаланиш» соҳаси талабалари учун «Табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш» дарслиги чоп этилган (11.05.2011 й., 192/9-сон гувоҳномаси). Натижада экология ва табиатдан фойдаланиш йўналишлари бакалавр ва магистр талабаларини атроф муҳитнинг муҳим омиллари, табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берган.