Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Улуғбек Мирабидовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Регенератор ишчи қисмларини такомиллаштириш орқали пахтани регенерациялаш ва тозалаш технологиясининг самарадорлигини ошириш” 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2022.2.PhD/T2915  
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ, DSc 30/30.11.2021.Т.141.01.
Илмий раҳбар: Кулиев Тохир Мамаражапович, техника фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Рустам Шенникович, техника фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Абдулхаевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахта регенераторининг ишчи қисмларини такомиллаштириш билан унинг ишлаш самарасини оширишни таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани арра тишидан ажратувчи ва пахтани тозалаш самараси юқори бўлган, пахта бўлакларини чиқиш томон йўналтириш учун ўқга нисбатан оғувчи резина-планкали ажратиш барабанли, пахтани арра тишларига илдирувчи колосникли мосламали пахта регенератори ишлаб чиқилган; 
толали чигитни регенератор аррали барабани арра тишлари томонидан илиб олгандаги реакция кучларини хисоби бўйича ҳаракатини ифодаловчи тенгламалар системаси ва резина-планка орқали ажратиб олишдаги инерция кучини аниқлаш тенгламаси олинган; 
пахта бўлагини резинали планка сиртидаги ҳаракат қонунини ифодаловчи дифференциал тенгламалар системаси ҳосил қилинган ва пахта бўлакларини резина-планкали барабанда транспортировка қилиш вақтини барабан бурчак тезлигининг ортиши билан ночизиқли қоидада камайиши аниқланган; 
ишлаб чиқилган пахта регенераторининг такомиллаштирилган конструкциясининг асосий параметрлари ажратувчи барабан резина-планкасини дискда жойлашиш бурчагини, айланиш тезлигини ва иш унумдорлик кўрсаткичларини кўп омилли натижалари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани ифлосликлардан тозалаш оқими технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ишлар натижалари асосида:
пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машиналаридан ажралган чиқинди таркибидан пахтани ажратишнинг такомиллаштирилган 2РХ-М регенератори Фарғона вилояти Боғдод туманидаги «FERGANA SPINNING» МЧЖ кластерига қарашли пахта тозалаш корхонасининг пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш технологик машиналари тизимига жорий қилинди (“Пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2022 йилдаги №02/22-630 сонли маьлумотномаси). Натижада II-саноат навида тозалагичнинг арра тишларидан пахтани ажратиш коэффициенти 99,5 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 0,7 % га, чиқинди таркибидаги пахтани ажратиш самараси 98,9 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 0,7 % га ва IV- саноат навида эса ажратиш коэффициенти 98,8 % ни ташкил этиб, 0,9 % га, чиқинди таркибидаги пахтани ажратиш самараси эса 98,2 % ни ташкил этиб, амалдагисидан 0,6 % га юқорилигига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish