Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметов Наврўзбек Алишеровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик панжа синдромининг жаррохлик асоратларида реконструктив-пластик операцияларни оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2906.
Илмий раҳбар: Матмуротов Кувондик Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтияр Зарипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Якубов Фарход Раджапович, тиббиёт фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: оёқдаги реконструктив-пластик ташрихларни такомиллаштириш орқали диабетик панжа синдромида нейротрофик яраларни даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диабетик панжа синдромининг нейропатик шакли нейроишемик шаклидан кўра функционал жиҳатдан таянч функциясини сақлаб қолиш учун қулайроқ эканлиги аниқланган;
панжанинг йирингли-некротик яраси бўлган беморларда яра нуқсонининг жойлашуви ташрихдан кейинги натижаларга бевосита таъсир кўрсатиши, товон соҳаси эса энг муҳим ҳисобланиши ҳамда алоҳида эътиборни ва даволаш стратегиясини талаб қилиши исботланган;
диабетик панжа синдроми билан оғриган беморларда яра нуқсонининг жойлашувига боғлиқ ҳолда йирингли-некротик зарарланишларда реконструктив пластик ташрих турларини танлаш ва унинг хусусиятлари аниқланган;
диабетик панжа синдроми фонида оёқнинг ярали нуқсонлари бўлган беморларда критик ишемияда дастлаб реваскуляризация қилиш ва йирингли-некротик ўчоқни санация қилиш билан тавсифланувчи реконструктив пластик ташрихларни амалга оширишнинг дифференциал усули такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Диабетик панжа синдромида оёқларда бажариладиган реконструктив пластик ташрихларни такомиллаштириш орқали нейротрофик яраларни даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
диабетик панжа синдромининг хирургик асоратларини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диабетик панжаоёқ синдромининг хирургик асоратларини даволаш натижаларини прогнозлаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги 08-00232-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар диабет фонида йирингли-некротик яралари бўлган беморларни хирургик даволаш стратегиясини танлашни оптималлаштириш, шунингдек, такрорий хирургик аралашувлар эҳтимолини камайтириш имконини берган;
диабетик панжа синдроми фонида оёқларда бажариладиган пластик тикловчи ташрихларни такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган «Диабетик панжа синдромининг асоратланган шаклларида иккиламчи пластик ташрихлар» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги 08-00232-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ДПС фонида пластик амалиётларнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш, оёқларнинг функционаллигини сақлаб қолиш ва таянч-ҳаракат вазифасини ошириш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига ва Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 11 январдаги 08-00232-сон маълумотномаси). Жорий этиш натижалари диабетик панжа синдроми фонида йирингли-некротик яраларда амалга ошириладиган реконструктив пластик ташрихларнинг тактик жиҳатларини такомиллаштириш, оёқларнинг функционаллигини сақлаб қолиш ва таянч-ҳаракат вазифасини ошириш, беморларнинг шифохонада қолиш муддатларини қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish