Sayt test rejimida ishlamoqda

Маннанов Жавлонбек Жамолиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
«Иккиламчи адентияли короновирус инфексиясини кечирганларга дентал имплантат ўрнатишга комплекс ёндашув», 14.00.21-Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Tib2136
Илмий раҳбар: Пулатова Барно Журахановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01
Расмий оппонентлар: Юсупов Руслан Доккаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси-Пятигорск); Aмануллаев Рустам Aзимжонович, тиббиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: С.Д.Aсфендияров номли Қозоғистон Миллий тиббиёт университети 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: 
Иккиламчи тўлиқ ёки қисман адентияли короновирус инфексиясини кечирганларга клиник, лаборатор ва фунсионал мезонлар асосида даволашда тиш имплантациясидан фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш ва самарадорлигини баҳолашдан иборат
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Cовид-19 ўтказган беморларда тиш имплантация жаррохлик амалиётини режалаштиришда юқори жағнинг суяк зичлиги 300 Н бирликдан камлиги, имлантат стабилизациясини ортимал нисбати 35 Нсм га, пастки жағнинг суяк зичлиги 450 Н бирликдан камлиги, имлантат стабилизациясини ортимал нисбати 45 Нсм бўлиши асосланган;
илк маротаба енгил ва ўрта даражада коронавирус инфексиясини кечирган адентияли беморларда гемостаз кўрсатгичларидан Д-димер 245 нг/мл, фон Виллебранд омили 101% гача пасайиши дентал имплантацияни ўтказиш учун асос бўлишини исботланган;
короновирус инфексиясини кечирган беморларда ўтказилган дентал имплантация амалиётидан кейин реабилитация даврида комбинациялашган остеотроп терапияни қўлланиши имплантат атрофи микротомирларнинг реконвалиссенсия холатини меъёрлашиши асосланган. 
илк бор короновирус инфексиясини кечирган беморларда жағ суякларининг зичлик даражаларига кўра имплантат атрофи остеоинтеграция соғлом беморларга қараганда 1,2 марта секин кечиши илмий исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иккиламчи адентияли коронавирус инфексиясини кечирганларга дентал имплантат ўрнатишга комплекс ёндашув бўйича олинган илмий натижалар асосида:
коронавирус инфексиясини кечирганларни дентал имплантацияга тайёрлашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Коронавирус инфесияни кечирган беморларни дентал имплантацияга операциядан олдинги тайёрлаш” номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 26 сентабрдаги 8н-р/1033-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома илгари коронавирус патологиясини кечирган иккимламчи адентияли беморларда дентал имплантациясини ўтказишга операциядан олдинги тайёрларликни ва комплекс ёндашувни такомиллаштириш имконини берган;
Cовид-19ни кечирган иккиламчи адентияли беморларни имплантация олдидан текширишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Cовид -19 кечирган иккиламчи адентияли беморларни имплантация олдидан текшириш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 29 сентабрдаги 8н-р/1043-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиянома имплантациядан олдинги текширувни ўтказишда имплантацион даволаш самарадорлигини ошириш, даволаш муддатини ва жағларнинг иккиламчи адентиясили беморларни реабилитациясини қисқартириш, беморларда юз-жағ соҳасининг анатомик ва функсионал яхлитлигини тиклаш ва ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.
Cовид-19 ўтказган беморларда иккиламчи адентияни даволашда дентал имплантациясини режалаштиришга комплекс ёндашувни такомиллаштириш бўйича тадқиқотнинг илмй натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Қашқадарё шаҳар стоматология поликлиникаси, шунингдек, Тошкент шаҳар “Беаутй дент” МЧЖ амалий фаолиятига тадбиқ етилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 09 ноябрдаги 8н-д/599-сонли маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши коронавирус патологиясини кечирган адентияли беморларни жарроҳлик даволаш сифатини ошириш, ҳаёт сифатини яхшилаш, режалаштириш, операциядан олдинги тайёргарликда тавсия етилган комплекс ёндашувни қўлланилиши дентал имплантациянинг клиник самарадорлигини ошириш, беморларни келгусида муваффақиятли протезлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish