Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Ботиржон Дадажоновичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурғоқчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши хусусиятлари ва унинг мониторинг услублари», 04.00.04–Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/GM6.

Илмий маслаҳатчи: Шерфединов Лензи Зекерьяевич, геология-минералогия фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.FM/T.03.04 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.

Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбай, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Салохиддинов Абдулхаким Темурхўжаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хусанов Султанбой Тўхтаевич, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Сейсмология институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: қурғоқчилик ҳудудларида ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини ўзига хос хусусиятлари ва унинг мониторинг услубларини ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор йирик бассейн таркибидаги (гидрогеологик тизимдан катта) замонавий сув алмашувининг структурали ярусидаги ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланиши характерланган;

ўзгарувчан масса билан оқим модели шаклида нефть маҳсулотларининг ўзгариши ва ҳаракатининг янги версиядаги (таркибий  қисмлари оммавий оқим ва маҳсулотлар оғирлиги билан ҳисобланади) модели ишлаб чиқилган;

катта Фарғона бассейни замонавий сув алмашув структурали ярусининг ер ости сув тизимларини кўрсатадиган, ифлосланиш манбаларининг жойланиши ва уларнинг сув объектларига таъсирини акс эттирган миқёси 1:200 000 ўлчамда янги услубдаги харитаси (схемаси) ишлаб чиқилган;

Фарғона водийсидан чиқаётган нефть маҳсулотларининг Сирдарёнинг ўрта оқими сувларига қўшилишининг балиқчилик хўжалиги учун мўътадил меъёрий кўрсаткичлардан ошиши зарарларининг аҳамияти баҳоланган;

қўриқланадиган объектларни ва ифлослантириш манбаларини биргаликда бошқариш имконини берувчи нефть маҳсулотлари билан ифлосланган ер ости сувлари тизимлари, ер ва сув манбаларини тозалаш ҳамда уларни мониторинг қилишни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қурғоқчил ҳудудларда ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган ўзгарувчан масса билан оқим модели Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ амалиётида жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 13 мартдаги 02-14/1-26-1496-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилоятининг Олтиариқ-Бешолиш ер ости сувлари конларининг мойли нефть маҳсулотлари билан ифлосланиш майдонларининг 4,5 км2, эриган нефть маҳсулотларининг ифлосланиш майдонларининг 25 км2 дан ошганлигини аниқлаш имконини берган;

нефть маҳсулотлари билан ифлосланган ер ости сув тизимлари, сув объектлари ва ерларни мониторинг қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ амалиётида жорий этилган («Ўзбекнефтгаз» АЖнинг 2018 йил 13 мартдаги 02-14/1-26-1496-сон маълумотномаси). Натижада завод атрофи ер ости сувлари устидаги қалинлиги 1­–1,5 метрдан иборат бўлган нефть маҳсулотлари қатламини 1 сантиметргача қисқартириш имконини берган;

катта Фарғона бассейни замонавий сув алмашув структураси ярусининг ер ости сув тизимини кўрсатадиган, ифлосланиш манбалари жойлашиши ва уларнинг сув объектларига таъсирини акс эттирадиган миқёси 1:200 000 ўлчамдаги янги услубда ишлаб чиқилган ҳарита схемаси «Фарғона гидрогеологик экспедицияси» ДКнинг мониторинг объектларида жорий этилган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 9 мартдаги 04-640-сон маълумотномаси). Натижада ифлослантириш объектларининг локал мониторинги тизимини яратиш имконини берган;

нефть маҳсулотлари билан ифлосланган ер ости сув тизимлари, сув объектлари ва уларни мониторинг қилиш бўйича тавсиялар «Фарғона гидрогеологик экспедицияси» ДКнинг мониторинг объектларида жорий этилган (Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2018 йил 9 мартдаги 04-640-сон маълумотномаси). Натижада ер ости сувларининг нефть маҳсулотлари билан ифлосланишини дастлабки босқичда аниқлаш ва уларнинг олди олишнинг такомиллашган тизимини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish