Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллайева Исмигул Қодир қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон


И.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда арт технологиялардан фойдаланиш”, 13.00.03- Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2439.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Қодирова Ферузахон Усмановна, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Якубжанова Дилобар Ботировна, педагогика фанлари доктори, доцент; Мусайева Наргиза Сайфуллайевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда AРТ технологиялардан фойдаланишнинг коррексион-дидактик имкониятларини аниқлаш ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда AРТ технологиялардан фойдаланишнинг қулай ҳаракатланиш, ўзини-ўзи намоён қилиш, ижодий еркинлик каби ижтимоий омиллари фаолият компенсацияси, бир қадам олдин, мослашувчанлик, коммуникативлик каби тамойилларни талабаларнинг академик трайекториясига даврий мониторингли киритиш асосида аниқлаштирилган; 
AРТ технологияларнинг мотивацион, диагностик, терапевтик, когнитив ҳамда креатив таъсир компонентлари мактабгача ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълимда қўлланувчи нафас устида ишлаш, артикулацион машқлар, логопедик массаж, умумий ва майда моторикани ривожлантириш каби логопедик иш турларини талабаларнинг диверсификасион мустақил фаолиятига консентрик такрорланувчи муносабатда жорий етиш орқали такомиллаштирилган; 
бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда AРТ технологиялардан фойдаланиш модели нутқида нуқсони бор болалар билан ишлашнинг диагностик, артикулясион, коррексион методикаларини касбий йетилишнинг трансформацион босқичларида якка мослашувчанлик муҳитида қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
AРТ технологияларнинг мусиқа, изо, қум, қўғирчоқ терапия каби йўналишларидан коррексион таълимда фойдаланишнинг дидактик таъминоти талабаларда касбий амалиёт бо`шлиқларини то`лдиришга ё`налтирилган визуал дизайнли топшириқларни коррексион мобилизация муҳитида “талаба-таҳлил обйекти” позициясида қо`ллаш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда AРТ технологиялардан фойдаланишга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида: 
бўлажак логопедларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришда AРТ технологиялардан фойдаланишнинг омиллари ва тамойилларини талабаларнинг академик трайекториясига киритишга оид методик тавсиялардан «Ўзбекистон» телерадиоканалида ефирга узатилган «Таълим ва тараққиёт», «Болалар ва биз» номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 7 сентябрдаги 04-36-1461-сон маълумотномаси). Натижада, болаларда мавжуд нутқ нуқсонларини бартараф етишга оид арт технологияларнинг оммабоп контексда фойдаланишни кенг жамоатчиликка тарғиб етишга еришилган; 
AРТ технологияларнинг компонентларидан мактабгача ва ихтисослаштирилган умумий ўрта таълимда қўлланувчи машқлар ва логопедик иш турларини талабаларнинг диверсификасион мустақил фаолиятига консентрик такрорланувчи муносабатда жорий етишга оид таклиф ва тавсиялардан «Инклюзив ва коррексион таълимда AРТ технологиялар» ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 13 майдаги 166-сон буйруғи билан тасдиқланган 166-092-сон гувоҳнома). Натижада, талабаларнинг касбий-амалий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга еришилган; 
AРТ технологияларнинг мусиқа, изо, қум, қўғирчоқ терапия каби йўналишларидан коррексион таълимда фойдаланишнинг дидактик таъминотини визуал дизайнли топшириқлар билан бойитишга доир тавсиялардан Жиззах политехника институтида амалга оширилган ОТ-Ф1-049 рақамли «Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари» мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2022 йил 9 сентябрдаги 02-1990-1984-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда касбий компетенсияларнинг коммуникатив, психологик, диагностик каби компонентларини интенсив ривожлантиришга мўлжалланган тренинглар мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish