Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Аслиддин Фазлиддиновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ижро ҳокимиятида бошқарув маданиятининг ривожланиш жараёнлари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (сиёсат фалсафаси), фалсафа фанлари.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fal26.

Илмий раҳбар: Атамуратов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент кимё-технология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.

Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ижро ҳокимиятида бошқарув маданиятининг ривожланиш тенденцияларини очиб бериш асосида давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш омилларини аниқлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

тузилмавий-фунционал тамойил асосида бошқарув маданиятининг элементлари (потенциал, сиёсий, технологик) ўртасидаги детерминистик алоқадорликнинг раҳбарлик фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишдаги ўрни, бошқарув маънавиятининг шаклланиши ва маданиятининг ривожланиши омиллари очиб берилган;

ижро ҳокимиятида инсон омилини фаоллаштиришнинг демократик асослари ва бошқарув маданиятини юксалтиришнинг демократик моделини тизимлаштириш тўғрисидаги илмий хулосалар ишлаб чиқилган;

бошқарув маданиятининг шарқона ва ғарбона ёндашувларини Ўзбекистон шароитида уйғунлаштириш механизмлари фалсафий асосланган;

Ўзбекистон ижро ҳокимиятидаги ва давлат хизматига кадрлар тайёрлаш тизимидаги ислоҳотлар тенденцияси, қиёсий таҳлили ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ходимлари ўртасида ўтказилган социологик сўровнома хулосалари асосида жамият бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлаш назарияси (алгоритмик) ва тамойиллари (индивидуаллик, тузилмавий функционализм, инновацион ва комплекс мувозанат, таълим-тарбия уйғунлиги, узлуксизлик, номарказлашув) ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон ижро ҳокимиятида бошқарув маданиятининг ривожланиш жараёнларига оид ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:

тузилмавий-фунционал тамойил асосида очиб берилган бошқарув маданиятининг элементлари (потенциал, сиёсий, технологик) ўртасидаги детерминистик алоқадорликнинг раҳбарлик фаолияти сифати ва самарадорлигини оширишдаги ўрни, бошқарув маънавиятининг шаклланиши ва маданиятининг ривожланиши омиллари ҳамда ижро ҳокимиятида инсон омилини фаоллаштиришнинг демократик асослари ва бошқарув маданиятини юксалтиришнинг демократик моделини тизимлаштиришга оид илмий хулоса ва таклифлардан

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида «Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштиришнинг назарий-методологик масалалари» номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг 2018 йил 17 мартдаги 501-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши давлат ҳокимиятида бошқарув маънавияти асосларини мустаҳкамлаш ва маданиятини юксалтиришнинг назарий-методологик жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан туман, вилоят ва шаҳар миқёсида ўтказилган «Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тамойиллари» мавзуидаги очиқ мулоқотида фойдаланилган (Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг 2018 йил 11 январдаги 14/19-сон маълумотномаси). Илмий таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий онги, саводхонлиги ва маданиятини оширишга, ижро ҳокимиятида фуқаролик жамияти институтлари ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш принципларини бизнес тузилмалари билан ўзаро боғлашга хизмат қилган.

бошқарув маданиятининг шарқона ва ғарбона ёндашувларини Ўзбекистон шароитида уйғунлаштириш механизмларига оид таклиф-тавсияларидан 2015-2017 йилларда Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган А-1-85+(1-159) «Таълимда менежмент ва маркетингнинг ижтимоий-психологик жиҳатларини ишлаб чиқиш ва миллий маданиятни умуминсоний маданият билан уйғунлаштиришга оид услубий қўлланма тайёрлаш» мавзусидаги амалий грант лойиҳаси доирасида 2017 йилда чоп этилган «Техноген цивилизация шароитида миллий маданиятни ривожлантириш ва умуминсоний маданият билан уйғунлаштириш» номли услубий қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 мартдаги 89/03-993-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг амалиётга жорий қилиниши бошқарув фаолиятида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига таянувчи профессионал маданият ривожини таъминлашнинг илмий-методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

жамият бошқарув салоҳиятини мустаҳкамлаш назарияси (алгоритмик) ва тамойиллари (индивидуаллик, тузилмавий функционализм, инновацион ва комплекс мувозанат, таълим-тарбия уйғунлиги, узлуксизлик, номарказлашув)га оид таклиф-тавсиялардан

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази томонидан И-2015-1-4 рақамли «Ўзбекистонда маънавий-маърифий сиёсатнинг тадрижий ривожланиши ва такомиллаштириш истиқболлари» мавзуидаги илмий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2017 йил 10 февралдаги 48-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётда қўлланиши мамлакатимиз бошқарув салоҳиятини юксалтириш ишига хизмат қилган;

Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказилган «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» мавзусидаги тадбирларда (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018 йил 8 январдаги 02/09-21-18-сон маълумотномаси) фойдаланилган. Илмий таклифларнинг амалиётда жорий этилиши давлат хизматчилари ва ёшларнинг сиёсий онги, ижтимоий-сиёсий фаоллиги ошишига, ватанпарварлик ва дахлдорлик туйғулари мустаҳкамланишига хизмат қилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан «Ёшлар – келажак бунёдкори» шиори остидаги уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика тадбирининг ўтказилиши ва хулосаларини шакллантиришда, «Аниқ мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш давр талаби», «Ҳоким ва ёшлар» мавзуларида ўтказилган очиқ мулоқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2018 йил 10 январдаги 04-13/119-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётда жорий этилиши уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва касб-ҳунарга йўналтириш тизимини такомиллаштиришга, аниқ мақсадли йўналишларда ёшларни бошқарувга тайёрлашнинг тегишли йўналишларини белгилаб олишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish