Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидов Жахонгир Эгамбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эпихлоргидрин билан гетeроҳалқали бирикмалар асосида депрессант присадкалар олиш технологияси», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т1512.
Илмий раҳбар: Уринов Улугбек Комилжонович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Олим Рустамович, техника фанлари доктори, профессор; Азимова Шодияхон Абраровна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “O’ZLITINEFTGAZ” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи эпихлоргидрин ва гетeроҳалқали бирикмалар асосида присадкалар синтез қилиш ва уларнинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор N-морфолин-3-хлоризопропилакрилат ва стирол асосидаги сополимерлар синтези илмий асосланган;
дизел ёқилғиси учун депрессор хусусияти намоён қилувчи присадка олишда сополимерланиш жараёнининг мақбул режими – N-морфолин-3-хлоризопропилакрилат ва стирол 1:1 моль нисбатда, ҳарорат 75оС ва вақт давомийлиги 3 соатга тенглиги аниқланган;
сополимер унуми ва молекуляр массасига турли омиллар таъсири орасидаги боғлиқликлар қонуниятини назарий баҳолашнинг математик модели ишлаб чиқилган;
N-морфолин-3-хлоризопропилакрилат ва стирол асосидаги сополимерларнинг дизел ёқилғисига таъсир қилиши илмий асосланган;
дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи N-морфолин-3-хлоризопропилакрилат ва стирол асосида присадка олишнинг илмий-технологик аспекти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дизел ёқилғисининг қуйи ҳароратли хоссаларини яхшиловчи N-морфолин-3-хлоризопропил-акрилат билан стирол ва метакрил кислота асосида депрессор присадкалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
синтез қилинган сополимер присадкалар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Sanoat Energetika Guruhi (Saneg)нинг 2022 йил 6 сентябрдаги 001/2089-сон маълумотномаси). Натижада, намуна сифатида олинган присадканинг 0,3% ли эритмаси дизел ёқилғисининг қотиш ҳароратини -14 дан -25 оС гача, фильтрланиш чегаравий ҳароратини -10 дан -23 оС гача тушириш имконини берган;
N-морфолин-3-хлоризопропилакрилат билан стирол ва метакрил кислота асосидаги присадкалар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи»нинг “амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли режалар рўйхати”га киритилган (Sanoat Energetika Guruhi (Saneg)нинг 2022 йил 6 сентябрдаги 001/2089-сон маълумотномаси). Натижада, O`zDTs 1134:2018 стандарти асосида текширилганда дизел ёқилғисининг физик-кимёвий хоссаларига салбий таъсир этмасдан фақат қотиш ҳароратини -14 дан -25 оС гача пасайтириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish