Sayt test rejimida ishlamoqda

Дустова Нигора Кахрамоновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дифференцированные предикторы ультразвуковых и морфологических нарушений фетоплацентарного комплекса у беременных, перенесших коронавирусную инфекцию», 14.00.02 – Морфология; 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Tib622.
Илмий маслахатчилар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ихтиярова Гулчехра Акмаловна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори; Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Изранов Владимир Александрович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети»  (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 коронавирус инфекциясини кечирган ҳомиладорларда плацента, ҳомила ва фетоплацентар комплексининг ултратовуш, морфологик предикторларини дифференциал тахлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк маротаба морфологик тадқиқотлар асосида SARS-CоV-2 инфекциясидан кейин йўлдошда структур бирликларида сўрғичларнинг табақалашиш жараёнининг бузилиши, тўлиқ ривожланмаган, тартибсиз жойлашган сўрғичларнинг ривожланиши ҳамда васкулогенез, яъни қон томирлари шаклланишининг бузилиши каби патологик ҳолатлар ривожланиши сабабли фетоплацентар тизим етишмовчилиги юзага келиши исботланган;
иммуногистохимия текширишлар асосида илк маротаба, SARS-CoV-2 инфекцияи билан инфицирланиш плацента сўрғичларида, киндик тизимчаси ва амнионда вируснинг S-оқсилига, ангиотензин-конвертатция қилувчи фермент-2 (АCЕ2), шунингдек, трансмембранали серин протеаза 2 (ТMPRSS2) нисбатан пайдо бўлган антитаначаларга иммунмусбат реакция борлиги исботланган. 
илк маротаба ммуногистохимия текширишлар асосида, SARS-CoV-2 инфекцияси билан инфицирланиш натижасида киндик тизимчаси ва сўрғичлараро қон томирларида фибриноид массаларнинг тўпланиши, тромб пайдо бўлиши билан бирга, махаллий иммун-яллиғланиш ҳолатларининг ҳам юзага келиши аникланган; 
3D энергетик допплероангиографик текширувлар коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладорларда плацента томирларида қон оқимининг 1,3 маротаба камайиши, бачадон ва киндик артерияларида допплерометрик кўрсаткичининг 1,2 маротаба кўпайиши фетоплацентар тизим қон айланиши бузилишини башорат қилиш самарадорлини ошириши аниқланган;
коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладорларда фетоплацентар комплекснинг функционал ҳолати ва гемостаз тизими кўрсаткичлари даражасининг ўзгариши билан боғлиқ акушерлик асоратлари ривожланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларни олдини олиш тамойилларини клиник ва патогенетик асослаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларига асосида:
коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомила-плацента етишмовчилигини даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларда ҳомила-плацента етишмовчилигини прогноз қилиш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 8н-р/305-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладорларда ҳомила ривожланишини бошқариш тактикасини ишлаб чиқиш имконини берди;
коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладор аёлларни даволаш алгоритми” услубий тавсиялари тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022-йил 5-апрелдаги 8н-р/306-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома коронавирус инфекциясига чалинган ҳомиладорларда юқори хавф омиллари билан боғлиқ ҳомиладорлик асоратларини камайтириш имконини берган;
тадқиқотнинг илмий натижалари коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларни тузатишнинг олдини олиш тамойилларининг клиник ва патогенетик асослари бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётга, жумладан, Бухоро вилояти Пешқун туман марказий шифохонаси, Вобкен тумани тиббиёт бирлашмаси, Ромитан тумани тиббиёт бирлашмаси ва Бухоро тумани марказий шифохонаси (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 11 майдаги 8н-з/274 сонли хулосаси). Натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши коронавирус инфекцияси билан касалланган ҳомиладорларда ҳомиладорлик ва туғруқни бошқариш тактикасини ишлаб чиқиш, асоратлар ривожланишини башорат қилиш, даволаш тактикасини аниқлаш, ҳомиладорликнинг асоратларини камайтириш, касалликнинг асоратланишини камайтириш ҳисобига акушерлик ва перинатал йўқотишларни камайтириш, уларнинг стационарда даволаниш кунларини қисқартириш ҳисобига тиббий ёрдам сифатини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish